Асосий мавзулар
27 october 2025

Данғаранинг ИИБ бошлиғи ходимларга жиноятчи топиш кунлик режасини белгилаб бермоқда

Данғара ИИБ бошлиғи лавозимга тайинланганига эндигина бир ой бўлган Бозорбоев Жаҳонгир Ҳаётжонович кунлик жиноят меъёрларини белгилаб бермоқда. Бу ҳақида Элтузга ички ишлар ходимлари хабар берди.

«Ҳар куни маъмурий баённома тузишимиз, майда безорилик қилганларни аниқлашимиз керак. Жиноятчи тополмасак жамоат жойида ичиб ўтирган пиёнисталарни тутишимиз шарт» – дейди ходимлар.

Данғара туман ички ишлар ходимларининг таъкидлашича, бошлиқ Жаҳонгир Бозорбоев ҳар куни фуқаролардан 500 минг сўм миқдорида жарима ундиришни талаб қилади. Ички ишлар ходимининг ваколати борми, йўқми, жарима қонунийми – бошлиқни бу масалалар мутлақо қизиқтирмайди.

«Ҳафтада бир кун ҳам дам берилмайди. Янги бошлиқ раҳбарият кўз ўнгида очко ишламоқчи, биз эса шу очкопарастлик қурбони бўляпмиз. Тезкор ходимлар ва идорада хизмат қиладиган ходимлар профилактика инспекторларининг натижаси яхши бўлса (жиноят ва жарима режаси тўлиқ бажарилса), кейин дам олади».

Данғара тумани Ички ишлар бошқармаси ҳақида шикоятлар сони ортгач, Фарғона вилояти ШХБ бошқармаси бошлиғи Шомуродов хам вазият яхши эмаслигини билиб, туман ИИБга келди.

«Шомуродов мажлис якунида ходимларга ҳафтада бир марта дам беришни буюрди. Лекин бу буйруқ гаплигича қолиб кетди».

Элтузга тақдим қилинган маълумотларга кўра, Жаҳонгир Бозорбоевнинг бир ойлик бошқаруви даврида 3 профилактика инспектори истеъфога чиққан, яна беш ходим нафақа баҳонасида тизимни тарк этган. Босим ва мантиқсиз топшириқлардан безган ходимлар иш ташлаш арафасида. 

Азиз Анварович, Данғара ИИБ бошлиғи фаолиятини шахсан назоратга оласизми?

Тағин ўқинг
12 may 2021
Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани суди 10 май куни блогер Отабек Сатторийни товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топиб, 6,5 ...
12 may 2025
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даражага етиб – 65 миллиард долларга яқинлашди ва бу қарзнинг катта улуши бюджет учун ажратилмоқда. ...
18 july 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
4 march 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...