Асосий мавзулар
2 november 2025

Учкўприкда коррупция ва уруғ аймоқчилик

Учкўприк туманида ҳокимлик атрофидаги ҳаракатлар коррупциянинг энди пишиғи етиб қолган босқичини кўрсатмоқда. Давлат топшириқлари шахсий бизнесга, президент номидан қилинган ташаббуслар эса қариндошлар ўйинига айланиб қолган.

Элтузга видео мурожаат йўллаган учкўприклик Нодиржон Ҳошимовнинг маълум қилишича, туман ҳокими ўз манфаатларини устун қўйиб, топшириқларни бажариш жараёнида манфаатлар тўқнашувини очиқча амалга оширмоқда. 

Унинг акаси — Ҳамдам Эркабоев, учқўрғонлик тадбиркор Раҳмонжоннинг ишончига кириб, унинг лойиҳасини эгаллаб, 40 минг долларга келишган, шундан 15 минг долларини олган ҳолда, қолган лойиҳани бошқа, “ишончли” тадбиркорга бериб юборган.

Гап нимада? Президентнинг 2025 йилда Андижонга ташрифи муносабати билан берилган кўрсатмаларга таянилган ҳолда, Олтинкўл туманида тадбиркорликни ривожлантириш учун магистраль йўл ёқасидаги зовурларни ёпиқ шаклга ўтказиш ва улар асосида сервис зоналари ташкил этиш вазифаси берилган. Лекин буни баҳона қилган Учкўприк тумани мутасаддилари дарров пул қилишни бошлаб юборганлар.

Масалага Фарғона вилояти ҳокими томонидан 2025 йил 19 майда чиқарилган 268-11-0Q 25-сонли қарор билан таъсис этилган комиссия ҳам аралашган. Комиссия ушбу қишлоқдаги зовурни танланган зовурлар рўйхатига киритмаган. Шу билан бирга, лойиҳага зид равишда қурилиш ишлари бошланган.

Бу ВМ-200 қарори талабларини тўғридан-тўғри бузиш ҳисобланади. Ва бу бузилишни ҳокимнинг шахсан ўзи ҳимоя қилмоқда. Нима учун туман ҳокими ва унинг атрофидаги гуруҳ бу даражада очиқ ва ишонч билан ҳаракат қилмоқда?

Нодиржон Ҳошимов президентнинг бевосита аралашувини сўрамоқда. 

Қонунларга амал қилмаслик, қариндошларга шарт-шароит яратиш, пул олиш, лойиҳаларни уриб кетиш – буларнинг барчаси аниқ бир схемага уланган. Бу схемада давлат қарорлари ниқоб, президент номи эса қурол сифатида ишлатиляпти.

Тағин ўқинг
10 april 2015
Улар ўқитувчилар, медиклар, маданият арбоблари, артистлар. Менимча Ўзбекистонда пахтакорликдан фермерларнинг ҳам ҳеч бир манфаати йўқ.  Бу қарамликни ҳис қилиш ...
28 december 2019
Келаётган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган ташрифи чоғида мамлакат учун ҳаётий масалалар муҳокама қилинади.  Бу ...
8 january 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
24 october 2015
Н. Имомов Eltuz.com … Мусоқул чол ҳар кунгидек қирда қишлоқни томоша қилиб ўтирарди. – Бунча ҳансирайсан? – Қодирбой малланинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...