Асосий мавзулар
10 november 2025

Бахтиёр Исо энди жим. Энди сизга айбдор ҳам керак эмас

Бахтиёр Исо ўлди. Табриклайман. Энди у ҳеч қаерга иш сўраб бормайди. Энди уни ишга олмаслик учун ортиқ баҳона тўқиш шарт эмас. Энди унинг номини яширишнинг ҳожати йўқ, асло. Токи ўзи бу дунёдан яширинди. Энди уни «ўчириш» шарт эмас. Бутун умрга жим бўлди. Энди унга айғоқчи ҳам ёлламай қўяверинг, ортиқ «тўполон» қилмайди-ку. Эссиз ишсиз қоладиган бўлдида айғоқчингиз ҳам. Энди у сиз ҳақингизда, қўрқоқлигингиз ва аблаҳлигингиз ҳақида гувоҳлик беролмайди. Табриклайман сизни. Бироқ сиз ғолиб эмассиз. Бахтиёр Исо доим ўзини ғолиб ҳисоблаб яшади. Оддийгина, минг қийналиб, минг азоб билан яшасада мағрур яшади. Ҳеч кимга пахта қўймай, эгилмай яшади у.

Бахтиёр Исодан тил ҳақидаги интервюга чақирганимда метрода келганди. Эски, одмигина бош кийими ва портфелини ғижимлаганча. Устоз ўзбек тилини давлат тили даражасига кўтарган шахс эди. У ўз халқи учун курашган қаҳрамон эди. Аммо бу қаҳрамон халқи учун қанчалик курашган бўлса, унга қарши шу халқидагилар шунчалик курашганди. Моҳир профессор ишлардан урила-урила, кун кўролмади. Бирон даргоҳ ўз эшигини очмади унга. Сарсон бўлди лекин, яшашда давом этди.

У ва унинг сафдошларидан олган интервюйим бекор бўлгач ва қайта олишимга тўғри келганда минг ҳижолат билан қўнғироқ қилдим:

– Қизим, ёшсан. Биздек яшаш осонмас. Чидай оласанмикан? Бизни чиқариб нима қиласан? Бизни ўз давримизда кўрган, билган одамлар тан олмайдию ҳозирги авлод билармиди?

Мен барибир шу интервюни олдим ва тил курашчиси Бахтиёр Исодан сўрадим:

– Афсусланасизми ҳеч?

– йўқ!

– Нега?

– Бугун ўзбек тилида гапираётганнинг ҳар бири бизнинг ютуғимиз.

Ғолибона, мағрурона ўлим муборак устоз! Сизга Жаннатни тиламайман, зеро Худонинг ўзи пок қалбингиз ва мард умрингизни муносиб сийлагай.

Ҳулкар Умарова

Тағин ўқинг
14 january 2018
13 январь куни Тошкентда таниқли ўзбек ёзувчиси Носир Фозилов 88 ёшида вафот этди. Адибни яқиндан билган кишилар унинг камтар ...
15 december 2025
1970 йил 15 декабрда Совет Иттифоқининг «Венера-7» космик аппарати тарихда биринчи марта бошқа сайёра — Венера юзасига муваффақиятли қўнди. ...
24 november 2021
Рассом Кирпи
28 september 2023
Бугунги мавзуимиз кўпчилик кутаётган, боғчаларга тарқатилган дори боис болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ муаммоларга оид. Бироқ воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...