Асосий мавзулар
11 november 2025

Ўзбекистон спорти: Мафтункор рақамлар ортидаги ноҳақлик

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт олимпиадаларига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. 

Аммо бир муҳим савол очиқ қолмоқда: нега давлат маблағлари асосан Олимпиада ўйинларига киритилган спорт турларигагина йўналтирилмоқда?

Қолган спорт турлари-чи? Улар мамлакат учун кераксизми? Спортнинг асосий мақсади  фақат медаль эмас, аҳолини соғлом ҳаёт тарзига жалб этиш ҳамдир. Аммо амалий натижалар шундан далолат берадики,

Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётган 1200 дан ортиқ спорт мактабининг 70% фақат 5 – 7 та Олимпиада спорт тури бўйича фаолият юритмоқда.

Ноолимпия турларига йўналган мураббийлар ва спортчиларнинг маоши жуда кам, атиги, 1,5 – 4 млн. сўмни ташкил этмоқда, мусобақа имкониятлари эса чекланган бўлиб, ўтказилиш сони кам ҳамда ҳажми асосан туман ва вилоятлар кесимида ўтказилади холос. Хомийлик маблағлари ҳам айнан “медаль келтирадиган” соҳаларга кетмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ислохотларни бемалол, «Олимпиада бизнеси» деб аташимиз мумкин.

Сабаби тадбиркорлар томонидан айнан “Олимпиада бизнеси”га шу кунга қадар 100 млрд. сўмга яқин маблағ билан “ҳомийлик” қилиб 160  млрд. сўмдан ортиқ даромад қилишган. Бу ишни давлат қилса бўлади. Аммо тизим бунга йўл қўймайди.

Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йилда спортга ажратилган умумий маблағнинг 65–70% профессионал спорт учун, 30% атрофидагиси оммавий спорт ва болалар спорти учун сарфланган. 2021–2024 йилларда спортга ажратилган маблағларнинг 60% дан ортиғи айнан шу спорт турларига йўналтирилган. 

Давлат спорт соҳаси учун бюджет маблағлари сўнгги тўрт йилда 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмгача оширилди. 2024 йилнинг биринчи чорагида олимпиадага тайёргарлик учун (20 та спорт соҳаси учун) 73 миллиард 356 миллион сўм ажратилган.

Янги спорт иншоотлари: сўнгги 4 йилда 101 та йирик спорт иншооти қурилган, 67 таси қайта қурилган. Аҳолининг жисмоний фаоллик даражаси ошмоқда: 2025 йилда эркаклар орасида 71.9%, аёлларда 64.1% одамлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

2025 йил учун спорт соҳасига белгиланган бюджет тахминан 3.3 триллион сўм атрофида. Спорт, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида хизматлар ҳажми 2025 йилнинг январи-август мавсумида бир йил аввалгидан 20%гача ошган, яъни 3 235.7 миллиард сўмни ташкил этган. 2023 йилда «спорт» учун ажратилган маблағ — 2.6 триллион сўм атрофида бўлганлиги давлат бюджетининг тасдиқланган кучи томонида эълон қилинган.

“Олимпиадада йўқ турлар” бўйича сарфларнинг аниқлиги йўқлиги – бу турларга эътибор ҳам унчалик катта эмаслигини англатиши мумкин. Ҳар мавсумда талон-торож қилинган маблағлар 22 млрд сўмча етади. Ўнлаб масъуллар ишдан кетади.  Ишдан кетган масъуллар соҳанинг қуйи қисмига ишга жойлашади. Янги мавсумгача эски лавозимига қайтади. Бу механизм йиллар давомида такрорланаверади.

Давлат ва ҳомийлар томонидан спорт соҳасига ажратган маблағларни тўғридан-тўғри  “Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига эмас, Олимпиада қўмитасига йўналтиради. Қўмита эса ўз номи билан маблағларни  мавжуд олимпиада ўйинларига сарфлайди.  Қолганини (агар қолса) бошқа спорт турларига сарфлайди.

Ўзбекистон миллий спорт соҳасини мафия ва спорт аллигархлари қўлидан олмас экан соғлом рақобат йўқолиб, келажак ҳавойи натижалар ва олқишлар соясида қолиб кетади.

Тағин ўқинг
20 april 2025
Афсуски, Марказий Осиё ҳукуматлари ёки оммавий ахборот воситаларидан ҳеч бири яқинда Самарқандда ўтказилган саммитда Евроиттифоқ билан биргаликда имзоланган декларациянинг ...
10 march 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
25 may 2021
Ўзбекистонда яқинда ўтказилган сўровнома респондентларнинг 10 фоиздан кўпроғи оиладаги зўравонликка қарши эмаслигини кўрсатди. Бу мамлакатдаги гендер муносабатлардаги ташвишга соладиган ҳолатдир. Бу ҳақда Eurasianet нашри ёзди. 15 май куни БМТнинг Оила халқаро кунига бағишлаб ...
23 january 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 37-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Мана, алҳамдулиллоҳ, шеърларимнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...