Асосий мавзулар
11 november 2025

Фарғонада қўшнисини тош билан уриб ўлдирган эркак қамалди

Фарғона вилоятида ер можароси туфайли эркак қўшнисини тош билан уриб ўлдирди. Марҳумнинг онасининг сўзларига кўра, воқеа 5 ноябр куни содир бўлган. Қайд этилишича, қўшнилар ўртасидаги можарога ер масаласи сабаб бўлганфуқаролар боғ устида талашишган. 

Бўлиша олишмаган, муроса қилишмаган. Сўнг айбдор қўшнисига тош отган. Қўшни қонга беланган. Воқеадан сўнг, айбдор воқеа жойидан қочиб, қўшни қишлоқдаги қариндошиникига яширинган. 

Айбланувчи икки кун ичида  қўлга олинган. Иш ИИБ назоратида. Ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари кетмоқда.  Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ака-ука қариндошини ўйинбозлик туфайли уриб ўлдиришгани шов-шув бўлганди. Жиззахда сув масаласида икки қўшни талашиб натижада эркак қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирган эди.

Тағин ўқинг
17 april 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
5 december 2016
2 декабр куни Урганч Сувратлар галереяси бош мухофизи Ширин Тошева галереяда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан текширишлар бўлгани ...
11 february 2025
Маълумки жорий йилнинг 9 февралидан бошлаб мен Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожонов таътилга чиққан эдим ва бунинг сабабларини ҳеч ...
4 january 2017
Ўзбек тили давлат мақоми олганидан 27 йил ўтиб ҳам, идора ва ширкат номлари рус тилида қолаётгани ажабланарли. Бундан ҳам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...