Асосий мавзулар
14 november 2025

Навоийда носозлик туфайли бутун дом музлади

Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тизими тўлиқ ишламай турибди.

Элтузга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаролар мурожаат қилишди. Улар таъкидлашича, уйда иссиқлик таъминоти кеча — 12 ноябрь куни берилган. Бироқ, ундан олдин уй ертўласида қувур ёрилиши сабаб шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келиб, носозликни бартараф этишди, аммо ишни шошмашошарлик билан «мендан кетгунча, эгасига етгунча тарзида» бажаришди.

Фуқароларнинг сўзларига кўра, уй ёнидаги  қудуқда ишлар нотўғри бажарилгани сабаб тизим тўлиқ ишламай қолган. Бир неча марта қилинган мурожаатлардан сўнг Иссиқлик таъминоти корхонаси ва “Гулобод сити” ширкати вакиллари келишди, бироқ муаммони ҳал қила олмасдан ишни чала ҳолда ташлаб кетишди.

“Ҳурматли Навоий шаҳри иссиқлик таъминоти масъуллари, халқ шунча қийналиб турган бир пайтда, энди бу ҳолат нимаси? Қачон ишга масъулият билан ёндашасизлар?” 

— дейилади аҳоли мурожаатида.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳокимлигидан изоҳ кутамиз.

Тағин ўқинг
20 may 2020
Тадбиркор Жасур Абдураҳмонов 14 май куни маҳаллий нашрга берган интервюьсида, «Гулнора Каримованинг турмуш қуриш таклифини рад этганим сабаб босим ...
7 august 2025
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун. Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат муҳофаза қилади? Нега оддий ...
25 january 2017
Мирзиёев Республикада ҳаммага юзтадан товуқ боқишни буюрди. Бунинг назоратини, барча рахбарлар, жумладан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга топширди. Рассом ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...