Асосий мавзулар
20 november 2025

Сурхондарёда 71 ёшли эркак овқат тайёрламаган хотинини пичоқлаб ўлдирди

Маълумотларга кўра, 15-сентябр куни соат 14:30 атрофида Сариосиё туманидаги Афросиёб маҳалласида эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан. 

Эркак овқат йўқлигидан норози бўлган, аёл эса унинг уйдаги ишларга мутлақо ёрдам бермаслигини айтган. Шиддат билан кучайган можарода эркак ошхона пичоғини олиб, ҳовлига чиққан ва хотинининг чап кўкрагига икки марта зарба берган. 66 ёшли хотин  олган оғир жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Тергов маълумотларига кўра, марҳума биринчи гуруҳ ногирони бўлган ва сурункали буйрак касаллигидан азият чеккан. Хотинининг оғир аҳволига қарамай, эркак аёл «уни мунтазам равишда хўрлаганини» айтган . У судда айбини тўлиқ тан олган ва воқеани «доимий тушунмовчиликлар» билан изоҳлаган. 

Суд эркакнинг ҳаракатларини қасддан одам ўлдириш сифатида баҳолаб, умумий тартибли колонияда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Кампир гўрда, эр қамағда.

Тағин ўқинг
11 april 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
23 may 2015
Ўзим ҳақимда маълумот Нодемократик режим Мурожаат ҳуқуқи Демократик тузум ва сиёсий қарашлар Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович ...
28 september 2017
Андижон шаҳрида, маҳалла фаоллари газ баллон бериш ваъдаси билан одамларни пахта теримига жалб қилишмоқда. «Элтуз» мухбирига кўра, Андижон шаҳридаги ...
7 march 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин қилиб. Йўлларда аку билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...