Асосий мавзулар
21 november 2025

Андижонда теримчилар пахта пулини ололмаяпти

Андижонда теримчи аёллар бир ойдан буён пахта пулини ололмаяпти. Кластернинг фермерлардан миллиардлаб қарзи борлиги айтилмоқда.

«Дарё» нашрининг маълум қилишича, Марҳамат туманида яшовчи бир гуруҳ теримчи аёллар пахта пулини ололмаётгани юзасидан нашрга мурожаат қилган.

Аёлларнинг айтишича, октябрь ойи бошидан бери терган пахталари учун пул берилмаган. Фермер хўжалиги раҳбарига бир неча марта қилинган шикоятлар бефойда кетган. У «Қаерга мурожаат қилсангизлар ҳам қиливеринглар, менга кластер пул бермаяпти», деб жавоб қайтарган.

Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, пулни ундириш бўйича вилоят прокуратураси иш олиб бормоқда.

«Марҳамат текстиль» МЧЖ кластерининг 53 та фермер хўжалигидан 1 миллиард 600 миллион сўм қарзидан ҳозирда 490 миллион сўми ундирилиб берилди. Қолган қарздорликни ундириш бўйича вилоят ҳамда туман прокуратураси томонидан ишлар олиб борилаётгани маълум қилинади, — дейилади ҳокимлик изоҳида.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Гулноза Алимованинг «Дарё»га берган маълумотига кўра, ҳолат Меҳнат инспекциясига юборилган ва натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Маълумотларга кўра, кластер ўтган мавсумда ҳам терим пулларини тўламаган.

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, «Марҳамат текстиль» МЧЖ кластерининг 2024 йилда пахта ҳосилини топширган Улуғнор туманидаги «Олломурод ерлари» фермер хўжалигидан 135 миллион сўм қарзи мавжуд. Ҳозирги пайтда ушбу кластер томонидан тўланмаётган пуллар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилади.

Манба: https://t.me/UzFoHR

Тағин ўқинг
12 december 2019
Гулнора Каримованинг Лондонда яшаётган қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онаси устидан бораëтган терговга оид янги маълумотни эълон қилди. Унинг ёзишича, Гулнора ...
20 october 2015
Пахта қўйгунча пахта тер. Бева хотиннинг тушига эр кирар, Хашарчининг тушига — пахта. Хашарчининг гўшти ҳаром, Меҳнати — ҳалол. ...
15 september 2022
Бугун маҳаллаларда темир-терсак йиғиб юрганлар шу йўл билан тирикчилик ўтказаётганлар эмас, балки металлолом топшириш мажбурияти ҳали зимасидан соқит бўлмаган ...
12 february 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан воз кечмаган. Бу даъво ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...