Асосий мавзулар
27 november 2025

Россия президентининг ёрдамчиси  WhatsApp орқали «қовун туширди»

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Трампнинг ишончли вакили Стив Уиткофф ўртасидаги суҳбатнинг ошкор бўлиши жамоатчилик учун кутилмаган ва кинояли бурилиш ясади. Кремль вакили суҳбат мазмунининг ташқарига чиқиб кетишида ўзи фойдаланган WhatsApp мессенжерини айблади.

АҚШ сиёсатчилари учун энг ёмони, сиздирилган бу маълумотлар Трамп томонидан музокара учун тақдим этилган Тинчлик битимининг холис тарзда ишлаб чиқилгани ҳақидаги иддаоларни чиппакка чиқармоқда

Бошқа тарафдан эса бу вазият нафақат Россия расмийларининг ахборот хавфсизлигига бўлган ёндашувини, балки ўзлари жорий қилган тақиқларга ўзлари қанчалик амал қилишини ҳам шубҳа остига қўймоқда.

Юрий Ушаков журналистларга берган изоҳида иш жараёнида баъзан WhatsApp мессенжеридан фойдаланишини тан олди. Унинг фикрича, ёпиқ ва ҳимояланган ҳукумат алоқа линияларидан маълумот сизиб чиқиши деярли имконсиз, аммо оммавий мессенжерлар — бутунлай бошқа масала.

«Мен баъзида бундай каналлардан фойдаланаман ва уларни эшитишлари мумкинлигини истисно қилмайман», — дея таъкидлади Ушаков, суҳбат иштирокчилари томонидан эмас, балки учинчи томонларнинг аралашуви туфайли ёзиб олинганига ишора қилиб.

Тақиқланган илова  ва келиб чиққан парадокс

Ушбу вазиятдаги тақдирнинг энг катта ҳазили шундаки, Россия ҳукуматининг юқори мартабали вакили мамлакат учуг муҳим бўлган Тинчлик битими бўйича ўз расмий ёзишмаларида Россияда тақиқланган ва «экстремистик ташкилот» деб топилган Meta компаниясига тегишли иловадан фойдаланган.

Бир томондан, давлат пропагандаси ғарб технологияларини хавфсизликка таҳдид деб атаётган бўлса, иккинчи томондан, президентнинг энг яқин ёрдамчиларидан бири муҳим сиёсий музокаралар учун айнан шу платформани танламоқда. Бу ҳолат Кремль ичидаги хавфсизлик протоколлари ва реал амалиёт ўртасидаги жарликни кўрсатади.

WhatsApp бузилганми ёки муаммо бошқа жойдами?

Мутахассислар ва «Важные истории» нашрининг таҳлилига кўра, агар суҳбат ҳақиқатан ҳам WhatsApp орқали бўлиб ўтган ва ёзиб олинган бўлса, буни фақат учта сценарий билан тушунтириш мумкин. Meta компанияси иловада фойдаланувчидан фойдаланувчигача (end-to-end) шифрлаш мавжудлигини даъво қилади, бу эса оддий «эшитиш»ни имконсиз қилади.

Хўш, унда маълумот қандай сизиб чиқди? Энг реал вариантлардан бири — Ушаковнинг телефони Pegasus ёки шунга ўхшаш мураккаб жосуслик дастури (spyware) билан зарарланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, шифрлашнинг аҳамияти қолмайди, чунки дастур маълумотни экрандан ёки микрофондан тўғридан-тўғри ўқий олади.

Назарий жиҳатдан, WhatsApp кодида махсус хизматлар учун қолдирилган «орқа эшик» бўлиши мумкин. Бироқ, Meta буни қатъиян рад этиб келади ва бундай даражадаги заифлик ҳали кенг миқёсда исботланмаган.

Шунингдек Ушаков шунчаки ҳимояланмаган оддий уяли алоқадан фойдаланган бўлиши ва ҳозир вазиятни юмшатиш учун WhatsApp’ни баҳона қилаётган бўлиши мумкин. Ёки суҳбат карнай орқали олиб борилган бўлса, атрофдаги қурилмалар орқали ёзиб олинган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

«Уиткофф-гейт» нафақат сиёсий, балки технологик жанжалга айланмоқда. Путиннинг ёрдамчиси ўз оқлови орқали билвосита Россия киберхавфсизлигининг заифлигини ва юқори доиралардаги интизомсизликни тан олди. Бу ҳолат Ғарб махсус хизматлари учун Россия элитасининг сўзлашувларини тинглаш қанчалик осон бўлиши мумкинлиги ҳақида жиддий саволларни келтириб чиқаради.

Тағин ўқинг
29 january 2026
Россияда мигрантларга босим кучаймоқда. Энди мигрантларнинг тиббий текширув касалликлари рўйхати кенгайтирилади.  Путин остидаги ҳукумат мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини ...
2 march 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил ...
14 august 2018
«Шифти ва деворлари моғорлаб кетгани бу ҳужранинг қишда зах ва совуқ бўлганлигидан далолат бериб турибди. Яхшиямки, поли ёғоч ва ...
1 april 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...