Асосий мавзулар
7 december 2025

Деҳқонободдаги ўрмонда дарахтлар ноқонуний кесилмоқда

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида дарахтлар оммавий равишда кесиб ташланмоқда. Маҳаллий аҳоли айтишича, Бошчорбоғ ўрмон бўлими масъуллари бу ҳолатга бевосита алоқадор бўлиши мумкин.

Фуқаролар ички ишлар органларига мурожаат қилганида кутилмаган ҳолат юз берган. Маълумотларга кўра, Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи шикоят қилганларни чақириб, қамаш билан қўрқитмоқда.

Аҳоли “Наҳотки Деҳқонободдаги бу очиқ қонунбузарликка ҳеч ким эътибор қаратмаса?” дея норозилик билдирмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу масалани кўтаришга уринганлар ҳам ИИБ томонидан таҳдидларга учраётганини маълум қилинмоқда.

Маҳаллий фуқаролар масъул идоралардан бу ҳолатга расмий равишда муносабат билдириш ва ўрмонларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан шаффоф текширув ўтказилишини сўрамоқда.

Тағин ўқинг
29 august 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 4-қисми шеърият ҳақида. Бироқ у ёшлигида рассом бўлишни орзу қилганини айтади. Шунингдек у маддоҳлик ...
27 april 2017
Каримов номини абадийлаштириш қарори бўйича танлов якунига кўра, ҳайкалтарош Илҳом Жаборов унинг ҳайкалини барпо қиладиган бўлди. У илгари Амир ...
23 may 2018
Ўзбекистонда 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланиш жуда сезиларли даражада камайганига қарамай, мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўлами кенглигича ...
14 march 2022
Ўзбекистондаги жиноят олами қироли Бахти Ташкентский номи билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг 28 яшар ўғли Ихтиёр Тошкентнинг қоқ марказида қимматбаҳо ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...