Асосий мавзулар
12 december 2025

Учкўприкдаги мактабларга «қўшиб ёзиш» топшириғи берилди

Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари Ш. Позилов 10 декабр куни соат 15:00 да барча мактаб директорларини зум орқали йиғиб, “тез бажарилиши шарт” бўлган навбатдаги топшириқни берган.

Талаб битта: 3-синфдан 11-синфгача бўлган болаларга “сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича индивидуал машғулот ўтилди” деган мазмунда 2800 дона сертификат тайёрланиши керак. Ҳеч қандай дарс ўтилгани йўқ, лекин “берилди” деб ҳужжат тўлдириш буюрилган.

Топшириқни бажариш муддати қисқа. Шунинг учун мактабларда ким компьютерни билса “ҳашар”га солинган. Сертфикатлар сони кам чиқса, директор сўкиш эшитади.

Бу сохта қоғозлар кимнинг жонига оро кирмоқда?

Учкўприкда қўшиб ёзиш оддийгина ишсизлик рақамларидан таълимга ҳам кўчган. Берилмаган дарс “берилди”, ўтилмаган машғулот “ўтилди” деб расмийлаштириляпти.

Учкўприкка хуш келибсиз – бу ерда статистика реал ҳаётдан эмас, ҳокимият топшириқларидан туғилади.

Тағин ўқинг
8 may 2017
Ижтимоий тармоқда картошка савдоси билан боғлиқ жанжал ва турнақатор навбатлар акс этган тасвирлар бот-бот пайдо бўла бошлади. Ўзбекистонда энг ...
11 may 2020
1994 йилдан бери сургунда яшаëтган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ 10 май куни ўзининг фейсбук саҳифасида Ўзбекистон президенти истеъфосини талаб ...
1 november 2021
Тошкентдаги “Ҳамар” бадиий галереяси кўргазмалар залида 1 ноябрь куни таниқли рассом Шуҳрат Бобожон асарлари кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Гиламда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...