Асосий мавзулар
21 december 2025

Урганчдаги полигон «кўмилди», аммо вазият яхшиланмади

Урганч шаҳри ҳавосининг ифлосланиб бораётгани ҳақида Элтузда мурожаат эълон қилинганидан сўнг, ҳолатга гўёки чора кўрилгандек бўлди. Шаҳарга яқин, Чўлобод маҳалласида жойлашган чиқинди полигонига 50 та «КамАЗ» тупроқ келтириб тўкилди. Аммо бу тупроқ полигон ҳудудининг ҳатто ўндан бир қисмини ҳам қоплагани йўқ.

Элтузга йўлланган мурожаатга кўра, экология идораси кўзга кўринадиган жойларгагина тупроқ тўкиб, шу ҳолатни суратга олиб “полигон кўмилди” деган мазмунда ёлғон хабар тарқатган. Аммо, орадан бир ҳафта ҳам ўтмасдан, чиқиндиларни ёқиш амалиёти қайтадан бошланган.

Айни пайтда полигон яқинида катта цех ишга туширилгани айтилмоқда. У ерда елим ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти, жараён эса атроф-муҳит учун зарарли тарзда олиб борилмоқда. Полигондан тарқалаётган бадбўй ҳид ва доимий тутун атроф маҳаллалар аҳолисининг нафас олишини қийинлаштирмоқда.

Мурожаатда таъкидланишича, чиқинди полигони деярли ҳар кеча ёқиб юборилади. Шамолли кечаларда бадбўй тутун бир неча километр ҳудудга ёйилиб, одамларда кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳатто нафас қисилиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Соғлиқни сақлаш органларининг бу вазиятга нисбатан бефарқлиги ҳам алоҳида эътироз сифатида кўтарилган. Қолаверса, полигон Урганч шаҳрига жуда яқин жойлашган.

Аввалроқ чиқинди полигонини вилоятнинг чеккароқ ҳудуди – Қўшкўпир туманининг чўл қисмига кўчириш ваъда қилинган эди. Аммо бу ваъдалар ҳалигача бажарилгани йўқ.

Элтузга йўлланган мурожаат муаллифлари Экология қўмитаси раҳбарларидан вазиятга жиддий эътибор қаратишни, чиқинди майдонини аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқроққа кўчиришни ва соҳага оид коррупцияга қарши қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Тағин ўқинг
22 april 2016
Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра Ўзбекистон мусулмонлар диний эътиқодлари учун таъқиб ва босимларга учраётган авторитар мамлакатлардан бири саналади. ...
28 may 2021
Ҳақиқий уруш йўқ,  Тинчлик ҳам йўқ ҳақиқий, Йиғилар сохта дурур, ясамадир кулгулар. Гар самимий бир инсон кўриб қолсам, мен ...
20 october 2021
Ўзбекистон президенти сайлови арафасида мустақил журналистлар ва блогерларга босимлар кучайди. Хусусан, 16 октябрь куни “Озодлик”нинг телеграм каналига журналистларга ўлим ...
11 january 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. Баҳром ака индамайгина олтмишга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...