Асосий мавзулар
24 december 2025

Бекободда ИИБ ходими фуқарони машинаси билан босиб ўлдирди

11 декабр куни соат тахминан 22:30 лар атрофида Умматқулов Бердиёр Бахтиёровични мошина уриб кетди.  Рулда ички ишлар ходими бўлгани маълум.  Воқеа Бекобод-Бўка йўналишидаги Ойбек пости яқинида содир бўлган.

«Отамни мелиса мошинада уриб кетган. Сўнг отамни олиб 40 километр узоқликдаги дарёга элтган.  Ва дарёга ташлаб юборган. 11 декабрдан бери қидирув давом этяпти.  Лекин отамнинг жасади топилмаяпти. Қидирув ишлари кундан-кунга суслашяпти.  Илтимос, отамни топишга ёрдам беринглар» – дейди қурбоннинг ўғли Элтузга мурожаатида. 

Ўғилнинг таъкидлашича,  мошинада пиёдани мажақлаб ўлдирган ички ишлар ходими дарҳол хотинини чақиртирган.  Эр-хотин биргаликда қурбонни 40 километр наридаги дарёга улоқтиришган. 

Ҳозирда бу мелиса устидан тергов иши кетмоқда. Бироқ жиноий шерик бўлган унинг хотини жавобгарликка тортилмади. Шунингдек,  вақт ўтган сайин мурдани топиш имкони йўқолиб бормоқда. 

ИИБ шу ўринда «ўлик йўқ бўлса – жиноят ҳам йўқ»  қабилида ҳаракатланаётган бўлиши мумкинми?

Тағин ўқинг
8 september 2015
Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ, Умумжахон банки, Халқаро Касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, Юнисеф, Европа Иттифоқи шунингдек, АҚШ, ...
24 march 2021
И – бу иккиюзламачилик. Х – бу Хоразм. ММ – бу мансабдорлар/ментлар. П – бу педофилия. УР – Учинчи ...
24 april 2018
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан 24 апрель куни Хоразм вилоятида минглаб талаба ва ўқувчи кўчаларга чиқарилиб, ...
4 october 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 4 октябрь куни уч шахс – Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи Жонқул Наврўзов, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...