Асосий мавзулар
26 december 2025

26 декабр – Декабристлар қўзғолони

1825 йил 26 декабрдаги қўзғолон Россия тарихидаги энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Бу қуролли чиқиш рус жамиятидаги ислоҳот ва озодлик ҳаракатининг илк йирик намойиши эди.

Россия тахтига «ҳақиқий ворис эмас сохта шоҳ келгани» ва «ҳақиқий одил подшо» яхши деган наив ғоялар ва диний мафкура билан қуролланган қўзғолон 3000 нафар ҳарбийлардан иборат қўшин томонидан қонли тарзда, шафқатсиз бостирилди. Унинг 500 дан зиёд иштирокчилари қамоқларга ташланди.

Қўзғолон иштирокчилари асосан Наполеон урушларидан қайтган, Европа ҳаётини кўрган ёш офицерлар ва зодагонлар эди. Улар Россиядаги мавжуд тизимни ислоҳ қилмоқчи бўлдилар.

Уларнинг асосий мақсадлари: Крепостнойлик ҳуқуқи (Россиядаги қуллик тизимини) бекор қилиш. Мутлақ монархияни тугатиш ва конституциявий тузумга ўтиш. Сўз, матбуот ва диний эркинликларни жорий этиш бўлгани айтилади.

Император Александр I фарзандсиз вафот этгач, тахт унинг укаси Константинга ўтиши керак эди. Аммо у махфий равишда тахтдан воз кечган. Натижада, навбатдаги ворис — Николай I қасамёд қилиши керак бўлган кун (26 декабрь) қўзғолончилар учун қулай вақт дея танланди.

Сенат майдонидаги воқеалар

Декабристларнинг режасига кўра, улар қўшинларни майдонга олиб чиқиб, Сенатни Николай I га қасамёд қилмасликка ва «Рус халқига манифест»ни имзолашга мажбур қилишлари керак эди.

Майдонга 3000 га яқин аскар ва офицерлар йиғилди. Бироқ қўзғолон раҳбари этиб тайинланган Сергей Трубецкой майдонга келмади, бу эса режанинг бузилишига олиб келди.

Янги император майдонни қуршаб олишга ва артиллериядан фойдаланишга буйруқ берди. Бир нечта тўпдан ўқ узилиши натижасида қўзғолончилар ва томошабинлар орасида юзлаб қурбонлар бўлди, исёнчилар тарқатиб юборилди.

Тергов ва жазо

Қўзғолон бостирилгач, кенг кўламли тергов бошланди. 500 дан ортиқ киши сўроқ қилинди.  Беш нафар раҳбар (Пестель, Рылеев, Муравьёв-Апостол, Бестужев-Рюмин ва Каховский) дорга осилди. 120 дан ортиқ декабрист Сибирга сургун қилинди. Уларнинг хотинлари зодагонлик имтиёзларидан воз кечиб, турмуш ўртоқлари ортидан Сибирга йўл олишгани тарихда «матонат тимсоли» сифатида қолди.

Қўзғолоннинг тарихий аҳамияти

Гарчи қўзғолон мағлубият билан тугаган бўлса-да, Россия тарихида чуқур из қолдирди. Бу Россиядаги биринчи уюшган сиёсий мухолифат ҳаракати эди.

Николай I даврида давлат назорати ва цензура кучайди, лекин ислоҳотлар зарурлиги ҳақидаги ғоялар жамиятда яшай бошлади. Кейинчалик 1861 йилда крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилинишига айнан декабристларнинг ғоялари замин яратди.

Тағин ўқинг
15 july 2024
Чуст туманида буғдой етиштириш билан шуғулланган фермер Алимардон Туморов ҳоким ва кластер босимини кўтара олмасдан юрак ҳуружидан вафот этди. ...
1 november 2024
Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. Бир хафта ичида нималар бўлмади ўзбекистонда. Келди хуш  гулгун замон ...
13 january 2017
13 январ куни Андижон вилоят хўжалик суди Солиқ бошқармасининг андижонлик тадбиркор устидан даъвосини қондириб, унинг мулкини мусодара қилиш ва ...
1 october 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг молиявий ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа содир бўлди. Биринчиси Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 14 фоиздан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...