Асосий мавзулар
30 december 2025

Олтиариқдаги “намунали узумзор” харобазорга айланди 

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида жойлашган қирда минг гектар ерга узумзор барпо этилган. Лойиҳа очилишига Президент келиши режалаштирилгани сабаб ҳудуд қисқа вақт ичида жуда обод қилинган, минглаб одам жалб этилиб, ишлар шошилинч бажарилган.

Маҳаллий аҳоланинг сўзларига кўра, очилиш маросимигача ҳудуд намунали ҳолатга келтирилган. Бу жараёнда турли ташкилотлардан ташқари, кўчадаги мардикор аёллар ҳам ишга чиқарилган. Ушбу ишларга катта маблағ сарфлангани айтилади.

Бироқ Президент ташрифидан сўнг ҳудуд қаровсиз қолган. МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларига “ерни аҳолига ўтказиш” бўйича кўрсатма берилгани айтилмоқда. Шу тарғиботга ишониб, айрим оилалар узумзор ерларини олган.

Аммо амалда сув, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги ёрдами бўлмаган. Узумлар қуриб бормоқда. Айрим оилалар уйида ортиқча ишчи кучи борлиги учун баклашка ва систерналарда сув ташиб, узумни сақлаб қолишга уринган. Шунга қарамай, тахминан 70 фоиз ер майдони қаровсиз ҳолда қолган.

Шу билан бирга, ер олган аҳоли кредит тўлашда давом этмоқда. Илк уч йил ойига 300–400 минг сўмдан тўланган. Сўнгги бир йилда эса ойига 1 миллион сўм тўлашга тўғри келяпти. Бир ой тўлов кечикса, кейинги ойга фоизи қўшилиб, қарз яна ошмоқда.

“У ер бизга керак бўлмай қолди, лекин қуруқ ҳаво учун ҳар ой пул тўлаяпмиз”, – дейди шикоят қилувчилардан бири. 

Унинг айтишича, уч нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғи кўчада майда-чўйда сотиб кун кўради, ўзи эса уйда 80 ёшли қайнонаси ва болаларга қарайди. Оила мактаб, боғча ва кундалик харажатларни қоплаш учун қариндошлардан қарз олишга мажбур бўлган.

Аҳоли Президент ташаббуслари жойларда қандай ижро этилаётгани, айниқса, бундай лойиҳаларнинг кейинги тақдирига ҳам эътибор қаратса, деб умид билдирмоқда.

Тағин ўқинг
11 february 2016
Ўзбекистонда деярли барча автобусларда ҳайдовчилари иш вақтида бемалол чекадилар ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
29 july 2019
Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтарди. Пойтахтдан зудлик билан етиб ...
16 december 2016
Конституцияда президент фақат икки марта сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланганига қарамай, Ўзбекистоннинг марҳум раҳбари 25 йил давомида лавозимидан кетмай, ...
14 january 2026
Зарафшон – мамлакатнинг олтин гултожи. 2025 йилнинг бошидан сентябрига қадар Ўзбекистоннинг олтин экспорти рекорд даражага етди – 9.9$ миллиард ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...