Асосий мавзулар
3 january 2026

3 январь – Муссолини Италияда диктатура ўрнатди

1925 йил 3 январда Бенито Муссолинининг Италия парламентида қилган нутқи мамлакат тарихини мутлақо бошқа йўналишга буриб юборди. Бу кун тарихда либерал давлатнинг тугаши ва расмий фашистик диктатуранинг бошланиши сифатида қолган.

Сиёсий вазият

1924 йилда Муссолини режими катта хавф остида қолган эди. Социалист депутат Жакомо Маттеотти фашистларнинг сайловдаги фирибгарликларини фош қилганидан сўнг ўғирлаб кетилиб, ўлдирилган эди. Бу воқеа жамиятда кучли норозилик уйғотди, оппозиция парламентни тарк этди (Авентин блоки). Муссолинининг обрўси тушиб кетди ва кўпчилик уни истеъфога чиқади деб ўйлаган эди.

Бироқ Муссолини чекинмади. 1925 йилнинг 3 январида у Депутатлар палатаси олдига чиқиб, кескин ва тажовузкор нутқ сўзлади. У нутқида Маттеоттининг ўлими ва фашистик отрядларнинг зўравонликлари учун «сиёсий, маънавий ва тарихий масъулият»ни тўлиқ ўз зиммасига олишини айтди.

У шунингдек агар парламент уни ағдара олмаса, у ҳолда куч ишлатиб тартиб ўрнатишини эълон қилди.

Бу нутқ Италияда демократиянинг амалда тугаганини англатар эди. Муссолини энди парламентга эмас, фақат Қиролга ҳисоб беришини билдирди.

«Фашистлаштириш» даври

Муссолини ушбу нутқидан сўнг Италияни «тартибга солиш» учун 48 соат вақт талаб қилган ва дарҳақиқат, мамлакат бўйлаб оппозиция вакилларини оммавий ҳибсга олиш бошланган.

1925-1926 йиллар давомида «Энг фашистик қонунлар» қабул қилинган, натижада Мухолифат тақиқланди. Фашистик партиядан ташқари барча сиёсий партиялар тугатилди.

Эркин матбуот тўхтатилди, газеталар давлат назоратига ўтди. Муссолини расман «Il Duce» Доҳий деб эълон қилинди ва унга парламент розилигисиз қонун чиқариш ҳуқуқи берилди. Сиёсий рақибларни таъқиб қилиш учун OVRA махфий полицияси тузилди.

Муссолинининг 3 январдаги ҳаракати кейинчалик бошқа диктаторлар, жумладан Адольф Гитлер учун ҳам «намуна» бўлиб хизмат қилди. У давлатни ягона шахс ва ягона мафкура атрофида бирлаштириш — тоталитаризм моделини яратди.

Тағин ўқинг
25 october 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
17 january 2021
Шоира Гулчеҳра Нуруллаева билан суҳбат, 1988 йил. — Гулчеҳра опа, ҳозир қайта қуриш даврида яшаяпмиз. Суҳбатимизни шу мавзудан бошласак. — Мен қайта қуришни ўзим учун янгилик деб билмайман. Энди ўйласам, уруш йиллари қандайдир «хундори» тайёрлаб, маҳалламиз болаларини текинга даволайдиган отам, сўнгги бурдани «нон»лаб ортидан эргашибюрган қизига эмас, қўшнининг очдан ўлаётган боласига олиб чиққан онам қайта қуриш одамлари эканлар. Бир воқеани эсласам, кўзимга ҳали-ҳали ёш қалқади. 1956 йил. Ўнинчини эндигина битирганман. Мактабимиз директори Ҳафиз Енгаличев менга: — Сени Москвага, МГУга ...
27 september 2018
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси терговчиларидан бирининг “Элтуз”га маълум қилишича, Пскентда жазони ўтаётган 55 яшар Журъат Мелиқуловга ҳужум қилишга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...