Асосий мавзулар
7 january 2026

Сурхондарёда куёв қайнотасини ўлдирди

2025 йил 28 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида келинчакнинг қайнотаси ва бошқа қариндошлари оилавий низони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида куёвнинг уйига боришган. Аммо бу уриниш оммавий ваҳшийликка айланиб, куёв тарафдан 5-7 нафар шахс  темир буюмлар билан қуролланиб, қайнота Рақибов Оятуллонинг бош қисмига ўта шафқатсизлик билан зарба беришган. Ҳатто у ҳушсиз ҳолга тушганидан кейин ҳам дўппослашда давом этилган. Натижада Рақибов Оятулло операция вақтида вафот этган. Шунингдек, Рақибов Саидга ҳам оғир тан жароҳати етказилган ва у айни дамда шифохонада оғир аҳволда.

Калтаклаш камлик қилгандек оғир аҳволдаги қайнота шифохонага олиб кетилаётганда куёвнинг қариндошлари томонидан йўл тўсиб қўйилган. Машина ҳайдовчиси ҳам калтакланиб, таҳдид қилинган.

Бемор давлат шифохонасига олиб келинганидан кейин ҳам шифокорлар эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли 4 соат давомида тиббий ёрдамсиз қолган. Ҳаттоки, беморни қабул қилишдан бош тортишган.

Тағин ўқинг
10 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
10 may 2019
Ўзбекистонга оид маълумотларни ёритувчи мустақил оммавий ахборот воситалари ва мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши интернет орқали яширин фишинг ва веб ...
1 december 2015
Акмал Набиев Еltuz.com Яқинда мен ишлайдиган қурилишга полиция ходимлари келиб, ҳужжатларимиз жойида бўлишига қарамай барча ишчиларни полиция бўлимига олиб ...
10 october 2018
Жиззах вилояти пахта далаларида 3-4 октябрь кунлари мониторинг ўтказган ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларида бюджет идоралари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...