Асосий мавзулар
10 january 2026

Эрон инқирози қандай оқибатни олиб келиши мумкин

2026 йилнинг илк ойида Эрон сўнгги ўн йилликлардаги энг жиддий ички инқирозни бошдан кечирмоқда.  Дастлаб инфляция даражаси кескин кўтарилиб миллий валюта қадрсизланди.  Шу танг аҳвол ва ишсизлик сабаб бошланган норозилик намойишлари сиёсий қаршилик тусига кирди.

Мамлакатнинг 31 вилоятида, жумладан Теҳрон, Исфаҳон, Широз ва Машҳад каби йирик шаҳарларда намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Шиорлар иқтисодий норозиликдан очиқча сиёсий тузумни алмаштириш ҳақидаги чақириқларга ўтди. Ҳукумат эса намойишларни бостириш, оммавий ҳибслар ва интернет ҳамда алоқа тармоқларини ўчириш билан банд.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, ўнлаб қурбонлар ва минглаб ҳибсга олинганлар фонида инсон ҳуқуқларини муҳофазаловчи ташкилотлар зўравонлик кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Шунча зўравонлик ва босимга қарамай норозилик акциялари тўхтагани йўқ. Бу ҳолат жамоат кайфиятидаги ўзгаришни кўрсатади — аҳоли энди давлат билан очиқ тўқнашувдан қўрқмайди. Хўш,  шундай шароитда Эрон ҳукумати қандай ҳаракат қилиши мумкин?

Яқин келажакда энг эҳтимолий сценарий — давлат репрессиялари давом этиши, ҳатто кучайишини кузатамиз. Тузумнинг асосий таянчи бўлган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назоратни тиклашга жалб қилиниши мумкин. Интернетни ўчириш ва ахборотни оқимини бостириш давом этади, бу чекловлар норозиларни яккалаб қўйиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришга йўл қўймасликка қаратилган.

Ҳукумат, эҳтимол, доимий босим ва қўрқитиш орқали ҳаракатни парчалаш ва тартибни тиклашга умид қилмоқда. Тарихан бу усул самара берган, аммо бу галги намойишлар миқёси, ўз-ўзидан келиб чиқиши ва очиқ қаршилиги билан фарқ қилади. Назорат вақтинча тикланса ҳам, бу эронликлар кўзида режимини янада заифлаштиради.

Иккинчи тахмин ҳам тобора реаллашиб бораётган сценарий — ҳокимият ичидаги ички бўлинишлардир. Оятуллалар, сиёсий элита ва технократлар орасидаги зиддият ва инқироз иқтисодиётга янада кучли зарба берса кескинлик мамлакатни ичдан емириб бошлайди. Бу ҳолда бошқарув услубини ўзгартириш ёки ўтиш даври ислоҳотлари амалга оширлиши мумкин. Аммо бу Ислом Республикасидан тўлиқ воз кечишни англатмайди.

Учинчи сценарийда ҳукумат жамоат ғазабини юмшатиш учун чекланган имтиёзлар таклиф этади. Буларга юзаки иқтисодий ёрдам чоралари, айрим ҳибсга олинганларни афв этиш ёки рамзий ислоҳот ваъдалари кириши мумкин. Агар бу қадамлар келажакдаги сайловлар ёки валюта барқарорлиги ҳақидаги ваъдалар билан қўллаб-қувватланса, вазият вақтинча тинчийди.

Бироқ норозилик ҳаракатининг асосий кучини ташкил этаётган ёш авлод юзаки реформаларга рози бўлмайди. Чуқур ва тизимли ислоҳотларсиз тинчлик ҳам омонатдир. 

Энг кам эҳтимолда режимнинг тўлиқ қулашини кузатамиз.

Бунинг учун қўриқчилар корпуси ичида жиддий бўлиниш, сиёсий ва ҳарбий элита оммавий равишда четга қочиши ва намойишлар назорат тизгинидан чиқиб кетиши керак.

Ҳозирча ҳукумат тик оёқда турибди, тузум ҳали омон. Бироқ узлуксиз норозилик ва ёш авлод ғазаби келажакдаги ўзгаришлар уруғи аллақачон сочилганини кўрсатади.

Тағин ўқинг
11 august 2023
Рассом Туз: Азизлар мана зувв этип хафта айланиб яна сиз билан юзма-юзман. Матчон Суқулиш: Ничиксизлар хўжик бирри, ҳам мўччи ойбикала. Тўй ...
26 august 2019
Тошкент шаҳрида 23-24 август кунлари Шайхонтоҳур тумани 4-ички ишлар бўлимига «Малика» савдо мажмуасидаги таянч нуқтасига соқолли эркаклар тутиб келтирилиб, ...
15 october 2023
Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ...
5 february 2022
29 январь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) @Eltuz телеграм-каналида бир кун илгари (28 январь куни) чиққан хабарга раддия ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...