Асосий мавзулар
31 january 2026

31 январь – Қулдорликнинг бекор қилиниши

Бундан роппа роса 161 йил бурун АҚШ Конгресси Конституцияга 13-тузатишни қабул қилди. Ушбу ҳужжат мамлакат ҳудудида қулдорликни бутунлай тақиқлади.

1865 йил 31 январда АҚШ Вакиллар палатаси томонидан 13-тузатишнинг қабул қилиниши инсоният тарихидаги энг муҳим маънавий ва сиёсий ғалабалардан бири ҳисобланади. Бу воқеа нафақат қоғоздаги ўзгариш, балки миллионлаб инсонларнинг тақдирини ҳал қилган кескин бурилиш эди.

Бироқ АҚШда қулдорлик бекор қилинган бу давр ва ундан анча кейин ҳам  Ўзбекистон тарихида Марказий Осиёдаги давлатларда қулдорлик авж олган, ниҳоятда кескин оғир давр давом этаётган эди. Бу даврда ҳудудимизда учта йирик давлат — Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Қўқон хонлиги мавжуд эди.

Тарихий шароит: Фуқаролар уруши

Ушбу тузатиш қабул қилинган пайтда АҚШда Шимол ва Жануб ўртасидаги қонли фуқаролар уруши (1861–1865) ҳали давом этаётган эди. Президент Авраам Линкольн қулдорликни нафақат маънавий жиноят, балки давлатни парчалаб юбораётган асосий сабаб деб билган.

Линкольн 1863 йилда «Озодлик декларацияси»ни эълон қилган бўлса-да, у фақат уруш кетаётган ҳудудларга тегишли эди. Қулдорликни бутунлай ва қонуний тугатиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш шарт эди.

Сиёсий кураш ва овоз бериш

13-тузатишнинг қабул қилиниши осон кечмаган. Демократик ва Республикачилар партиялари ўртасида жуда кучли зиддият бор эди. Овоз бериш куни (31 январь) Вакиллар палатасида вазият ниҳоятда кескин бўлган. Тузатиш ўтиши учун икки учдан бир (2/3) қисм овоз керак эди. Тузатиш 119 та «ҳа», 56 та «йўқ» овози билан тузатиш зўрға қабул қилинган. Агар яна бир нечта овоз етишмаганда, АҚШ тарихи бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди.

Ҳужжат жуда қисқа, аммо кескин мазмунга эга эди:

«На Қўшма Штатларда, на уларнинг юрисдикцияси остидаги бирор бир жойда қулдорлик ёки мажбурий меҳнат мавжуд бўлмаслиги керак…»

Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши қуйидаги натижаларни берди: 4 миллионга яқин инсон расман қулдорлик занжиридан озод қилинди. АҚШ иқтисодиётининг (айниқса Жанубнинг) тузилиши бутунлай ўзгарди. Бу воқеа кейинчалик қора танлиларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва сайлов ҳуқуқлари (14 ва 15-тузатишлар) учун пойдевор бўлди.

Тағин ўқинг
7 november 2025
Супургини тикка қилиб қўйилса, бало-қазо келади деган ирим бор. Шу боис уни ëтқизиб қўйиш лозим. Энг камида учи қийшаймайди. ...
12 april 2017
Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se У Швецияга 2014 йили Туркия ...
30 november 2018
1992 йилнинг декабрь ойида Қаҳрамон Хўжақулов яна ўз манбаларидан жиддий маълумот олади. Бу сафар МХХ ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга контейнерда ...
28 february 2022
27-февралдан 28 февралга ўтар кечаси Вена шаҳар майдони намойишчилар билан тўлди. Улар Украинани қўллаб қувватлашмоқда. Тарихий биноларда Украина байроғи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...