Асосий мавзулар
2 october 2025

1 октябр – ўзбек сиёсий маҳкуми Муҳаммад Бекжон туғилган

Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирди. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлгани учун.

2012 йили, дастлабки 15 йиллик қамоқ муддати тугагач Муҳаммад Бекжоннинг Америкадаги қадрдон оиласи уни сабрсизлик билан кутар. Қизи совғалар олган ва отаси учун уйида хонани тайёрлаб қўйган, шифокорларни қабул қилиш учун вақт тайин қилишганди.

Муҳаммад Бекжонни ўшанда озод этишмади. Ўзбек режими, у тағин турмада 4 йилу 8 ой қолиши керак дея ҳукм чиқарди.

Ҳар бир ўтган кунни санаб, интиқлик билан озодликни кутаётган, ҳар тун уйғониб, турмада кечган яна бир куннинг ўтгани, озодликнинг яқинлашаётганидан завқ олаётган инсоннинг бирдан тағин қамоқда қолишини билиши даҳшат. Расман интизомни бузиш, амалда эса Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлганинг учун.

Биз қайси золим муддатни узайтиришга қарор берганини билмаймиз. Бироқ биз аниқ биламизки, у ҳукумат тепасида, Ўзбекистон қисматини ҳал қилувчи бандада қолмоқда. Бу одамларнинг қабиҳ онгида сиёсий маҳкумларнинг муддатини, озодликка чиқишларига саноқли кунлар қолганда чўзиш фикри бор.

Бу ёвузлик мутлақо тушунарсиз ва иррационал туюлади. Турмадан бир қанча мухолифатчиларни бўшатиш билан ҳукумат сиёсий дивидендлар олиши мумкин эди. Муҳаммад Бекжон ёки бошқа муддати узайтирилаётган ўзбек сиёсий маҳкумлари, кекса ва соғлиғи путурдан кетган шахслардир. Озодликка чиқиб улар бугунги режимга қандай ҳавф солишлари мумкин?
Менда бу саволга жавоб йўқ.

Умида Ниязова, 2016 йил октябр.

P.S: Cиёсий маҳбус ва журналист Муҳаммад Бекжон 2017 йилнинг 22 феврал куни пешинга яқин Зарафшон қамоқхонасидан озод қилинди. Ҳозирда оиласи ва фарзандлари билан Америка Қўшма штатларида яшамоқда.

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
30 june 2025
Элтуз нашрига Ўзбекистон ДХХ Контрразведка бошқармасининг узоқ йиллик тажрибага эга бўлган зобити мурожаат қилди. Масала Республика мудофаа тизимига яна ...
6 june 2018
Мажбурий меҳнат мониторинги бўйича 4 июнь куни Навоий вилоятларига борган журналист Малоҳат Эшонқулова участка нозири капитан Одил Қурбонов томонидан ...
3 april 2025
Берлинда собиқ сенатор коррупция учун шартли жазога ҳукм қилинди Берлин, 2025 йил – Германия пойтахтидаги суд Берлиндаги соғлиқни сақлаш ...
12 august 2019
“Элтуз” орқали президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат билан чиққан “бир гуруҳ ишсиз қилган ва ишлаётган прокуратура ходимлари” ҳозир ҳам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...