Асосий мавзулар
15 march 2023

15 март – Файзулла Хўжаев отилган кун

Ўзбекистон калимасини тарихга киргизиб, бу давлатнинг илк раҳбари бўлган Хўжаев сиймосини тарихдан ўчиришга уриниш кейинги йилларда изчил тус олгани кузатилади. Бухорода Файзулла Хўжаевнинг 120 йиллиги нишонланмади. Унинг мармар ҳайкали ва ëдгорлик лавҳаси олиб ташланган.

Файзулла Хўжаев 1938 йил 15 мартда 42 ëшида Кремль буйруғи билан отиб ўлдирилган эди. У 1937 йилда таниқли совет арбоблари Бухарин ва Риков билан биргаликда ҳибсга олинди ва АҚШ жосуси сифатида 1938 йил Москвада отиб ташланди.

1965 йил Москва маҳкамаси Хўжаев ишини кўриб чиқиб, уни Сталин қатағони қурбони деб топди ва ўлимидан сўнг оқлади. Файзулла Хўжаев Туркистонни бирлаштириш тарафдори эди.

Кремль бу ғояга тиш-тирноғи билан қарши бўлгани боис, Хўжаев “Катта Бухоро” ғоясини илгари суриб, дунë харитасида Ўзбекистонни мавжуд қилди.

Миллионларни миллат учун сарфлаган мард Файзулла Хўжаев таниқли мутафаккир Фитрат билан биргаликда 1916 йилда «Ëш бухороликлар» жадидчилик ҳаракати етакчиси сифатида Бухорода намойиш уюштириб, мамлакатда демократик қадриятларни кафолатлайдиган конституция жорий этилишин талаб қилган эди.

Бу ҳаракати учун Файзулла Хўжаев Амир Олимхон тарафидан ўлимга ҳукм қилинди. 1920 йилда амирлик барҳам топганидан кейин Файзулла Хўжаев Бухоро Республикасига раҳбарлик қилди. У 1925 йилда Ўзбекистон бош вазири (Совнарком раиси) бўлди.

Ротация асосида 1925 йилда СССР ижроқўми раиси вазифасида ишлади. Файзулла Хўжаев бир гуруҳ ëш ўзбекларни Германияга ўқишга юборди.

Бугун Москва архивларида сақланаëтган ҳужжатларга кўра, Файзулла Хўжаев уларнинг ўқиши учун маблағни аямаган, талабалар аҳволидан шахсан ўзи хабар олиб турган.

Совет ҳукумати 1922 йилдаёқ Германияга ўқиш учун юборилган бухоролик ёшларни Москвага қайтаришга уринган. Хўжаев бунга қарши бўлгани ҳужжатларда акс этган.

Муинжон Аминовнинг 1938 йил 28 январда бўлиб терговдаги кўрсатмасидан:

«1922 йил Куйбишев (Валериан Куйбишев) мен ва Файзулла Хўжаевдан уларнинг (талабаларнинг) қайтарилишини, Москвада ўқитилишини талаб қилди. Хўжаев қатъий рад жавобини берди. Сўнг Умар Фахриев деган кишини хат билан Германияга жўнатди ва у ерда таълим олаётган бухоролик талабаларга: «Совет ерига қайтмай туринглар», деб топшириқ берди».

Хорижда қолиб ўқишини давом эттирган, кейинчалик Туркияда қўним топган 14-16 нафар собиқ талабага Хўжаев Бурхонов орқали моддий ёрдам кўрсатиб турган. У Германиядаги Олимжон Идрисий, миллионер Амин Сулаймон, савдогар Эйдельман билан алоқада бўлиб, туркистонлик талабаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб туришни ушбу шахслардан сўраган.

Қиличевнинг ёзишича, Файзулла Хўжаев хорижда яшовчи Мустафо Чўқаевни (1890-1941 йиллар) моддий жиҳатдан таъминлаш учун турли йўллар билан унинг номига тилла ва пул юбориб турган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 march 2021
Рассом Кирпи
27 may 2017
«Миллий тикланиш» газетаси (24.05) Бухородаги қадимий кўчага Каримов номини бериш ҳақидаги партиянинг таклифи вилоят кенгаши томонидан «бир овоздан маъқуллангани»ни ...
25 january 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ишлаган «Эрк», «Муносабат», ТВ ...
15 august 2018
Дунёда энг узоқ муддат турмада бўлган журналист Муҳаммад Бекжон Жаслиқ қамоқхонасини тарк этгач, уни Тошкентнинг Зангиота турмасига этап қилишади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...