ART-DURBIN
26 august 2016

Ўрта Осиëликлар француз фотографи Анри Картье Брессон объективида

Француз фотографи Анри Картье Брессон репортаж фотожурналистикасининг “отаси” дея ном чиқарган эди. У бир жойда ўтирмай тинимсиз саëҳат қилишга ружу қўйган эди.

Сураткаш 1908 йилнинг 22 августида Париждан сал наридаги Шантле шаҳарчасида туғилди. Анрининг визуал санъат дунëсига киришига рассом тоғаси Луи сабабчи бўлди.

Бир муддат рассом Андре Лота устахонасида расм чизишни ўрганган Анри 1930 йилда Африкага сафар қилиш асносида фотографлик маслагига байъат берди.

1954 йили фотограф дунëдаги энг ëпиқ мамлакат бўлган СССРга сафар қилиш ва бу мамлакат ҳамда инсонлар манзарасини фотокамерага тушириш учун изн олди.

Ўз саëҳати давомида Анри Картье Брессон Совет Ўрта Осиëси турғунларининг муҳташам тасвирларни пленкага мухрлади. Фотограф ўрта-осиëликларнинг Москвада юрганини расмга олди.

Шунингдек Совет Ўрта Осиëсига қалган сафарлари мобайнида фотограф ўз аппарати объективини оддий одамлар юзига йўналтирди.

Сафар асносида француз сураткаш одамлар билан тил топишга ва маҳаллий фазога сингиб миллий традицияларни англашга уринди.

«Фотограф оҳиста, билдирмасдан ишлаши баробарида ўткир кўзи билан воқеликни синчков кузатиш лозим. Шу билан бирга у атрофдагиларни ўзига жалб қилмаслиги керак Сувни лойқалатсанг балиқ тута олмайсан», — дер эди раҳматлик Анри Картье-Брессон ўз шогирдларига насиҳат қиларкан.

Ўз ўгитларига ўзи ҳам амал қилган Анри Картье-Брессон доимо изчил ва ҳотиржам тарзда сурат оларди. Кўчада расм олаëтган пайтда у одамларнинг ўзи истаган нуқтагача боришини сабр билан кутар эди.

Сураткаш ҳаëт лаҳзаларини қиëмига етишини кутар ва ўзи идеал деб билган онда фотоаппарат тугмасини босар эди.

Ҳар гал съёмка пайтида Анри Картье-Брессон омма орасида кўринмас одамга айланишга ва ўзини фотограф сифатида афиша қилмасликка тиришар эди.

У ҳатто фотоаппаратнинг ялтироқ жойларига қора изолента ëпиштириб қўяр, баъзан камерани рўмолга ўрар эди. «Фотография – ҳеч нарса. Мени ҳаëт қизиқтиради». – дер эди маэстро.

Айнан шу ҳислатлар боис у туширган суратларда одамлар тирик ва табиий тарзда кўринади.

Ўтган асрнинг ўрталарида СССР да Анри Картье Брессон туширган тасвирларга термулиб тийран кўзли сураткаш қобилиятига тан берамиз.

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 december 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
21 november 2025
Гулнор энди Tошкентда бемалол юра олмасди. Қорлиғашевнинг айғоқчилари уни одим-одим таъкиб қила бошлаганди. Ҳатто улар унинг уйи олдида навбат ...
7 july 2016
«Ҳуррият» газетаси Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилган «Эътиқод эркинлигининг тоза ҳавоси» сарлавҳали мақола юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳайит намозини адо ...
30 november 2016
26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...