Document UZ
31 january 2018

МХХ раиси Рустам Иноятов ишдан кетди

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Бош прокурор лавозимини эса президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Отабек Муродов эгаллади.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

1995 йилнинг 26 июнидан бери МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 74 ёшли Рустам Иноятовнинг мавқеи Каримов ўртадан кетиши билан заифлашгани ҳақида «Элтуз» 2016 йилда ëзган эди.

2016 йил 27 августигача, яъни Каримовнинг миясига қон қуюлгунига қадар Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йили давомидаги мутлақ раҳбари Ислом Каримовгагина бўйсуниб келган МХХ идораси ва унинг раиси қўлида асосий бошқарув ричаги қолгани, «Элтуз» суҳбатлашган мулозимларга кўра, Мирзиëев ҳавотирига сабаб бўлган.

Ҳозирда ишдан олинган Рустам Иноятов нафақат КГБ/МХХ, балки мустақил Ўзбекистон ҳокимият тизимлари тарихида ўз курсисида энг узоқ ўтирган амалдор сифатида тарихда қолди.

«Элтуз» Рустам Иноятовнинг коррупция йўли билан қўлга киритган мол-мулклари ҳақида қатор мақолалар эълон қилган эди.

<iframe width=»560″ height=»315″ src=»https://www.youtube.com/embed/2wlrRXDWgSw» frameborder=»0″ allow=»autoplay; encrypted-media» allowfullscreen></iframe>

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 may 2018
Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун ...
15 october 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, «катталар» ...
25 january 2023
 “Элтуз”га етиб келган маълумотларга қараганда, Риштон туманида прокурор босими остида фермерлар ипак қурти боқиб, пилла етиштириш шартномасини имзолашга мажбурланган. ...
24 february 2020
Брюс Панье, RFERL.ORG 2005 йил 13 май куни эрталаб яқиндагина қамоқхонадан қочиб чиққан бир гуруҳ қуролланган шахслар Ўзбекистон шарқидаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...