Document UZ
21 march 2018

100 миллион доллар ўзлаштирган амалдор озод этилиш арафасида

«Элтуз» нашри қамоқдан чиқиши кутилаётган, 100 миллион долларни ўзлаштиришда айбланиб қамалган амалдор Журъат Мелиқулов фаолиятига оид фильмни тақдим этади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси юқори лавозимли мулозимининг «Элтуз»га билдиришича, 54 ёшли Журъат Мелиқулов февраль ойида Қаршидаги 64/49-жазони ижро этиш колониясидан Пскентдаги 64/75-манзил колонияга ўтказилган.

Марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг «чўнтаги» экани айтиладиган Журъат Мелиқулов 2012-2013 йиллар оралиғида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан 100 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, 2014 йилнинг 20 августида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бош прокуратура ходимининг айтишича, халқ орасида ФНПЗ номи билан машҳур Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг собиқ тижорий директори Журъат Мелиқулов яқин келажакда бутунлай озод бўлиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

Унинг илова қилишича, март ойи бошида Пскентдаги манзил колония раҳбарияти Мелиқуловдан президент номига кечирим номаси ёздириб олган.

Журъат Мелиқуловнинг давлатга етказган моддий зарари қоплангани йўқ.

«Элтуз» бир ойча давом этган текшируви давомида Журъат Мелиқуловга алоқадор ширкатлар ва мол-мулкларнинг баъзиларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Улар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент шаҳри, Ойбек метроси яқинидаги 4 қаватли офис;
  • Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчасидаги EVO кўп қаватли биноси;
  • Дубайнинг «Палма» оролидаги қимматбаҳо вилла;
  • Москванинг «Малина Роша» мавзесидаги 7 қаватли бизнес маркази;
  • Stamford Capital Lnc офшор ширкати (бу ширкатда Журъат Мелиқуловнинг қанча маблағи сақланаётгани маълум эмас)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 december 2023
Урганчдаги «Авесто» музейида эрамиздан аввалги минг йилликларни кўрган тош дарахти сақланмоқда. Тошга айланган дарахт қолдиқлари дунёнинг турли ҳудудларида сақланган ...
25 august 2025
Бугун гапирмоқчи бўлганим ҳақиқатан ҳам муҳим мавзу. Лекин у кўпчилик учун қизиқ эмас деган гумондаман. Чунки мавзу яланғоч депутат ...
15 july 2022
Оч киши нима дейдир? Кеча ҳали заптрак қимасдан биннасалар ëзувдим¸ яхши муҳокама бўлди. Бугун ҳам югур-югур билан бўлиб озонги ...
5 august 2024
Ош устидаги Элтузнинг навбатдаги якшанба кунги подкасти Ўзбекистонда ҳар бир хонадон учун белгиланган 200 квт экектр лимити атрофида бўлди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...