Document UZ
7 december 2018

Уйлари тортиб олинган журналистлар Олий судга шикоят қилишди

Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни назорат тартибида қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилди.

Урганч туманлараро фуқаролик судининг 27 ноябрь кунги мажлисида судья Ўткир Машарипов журналист ака-укалар Бобожоновларнинг уйини мусодара қилиш борасидаги ўзи чиқарган қарорни ўзи ўз кучида қолдирган эди.

«Машарипов ўз қарорини бекор қилиши керак эди. Лекин у бундай қилмади. Ўзи чиқарган, уй эгаларига хабар бермасдан ўтказилган, ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги 2018 йил февраль ойида чиқарилган суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Бунда у судга мурожаат қилишнинг барча муддатлари ўтказиб юборилганини рўкач қилмоқда. Шу боис, биз биринчи инстанция ва кассация тартибидаги судларни четлаб ўтиб, Олий судга мурожаат қилдик», деди журналистларни ҳимоя қилаётган Тошкентдаги «Симай» адвокатлик идораси вакили «Элтуз» мухбирига.

22 ноябрь куни «Озод Европа – Озодлик радиоси» (RFERL) нинг Вашингтондаги қароргоҳи маъмурияти бу амалнинг журналистлардан ўч олиниши экани ҳақида баëнот берган эди.

Фото: 1999 йили Хоразм вилояти ҳокимлиги Бобожоновларга тегишли «Эй Эл Си» телекомпаниясини ноқонуний тарзда ёпган эди.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 february 2024
Бу автоавария ўтган ҳафта, 31 январь ошқомида Қарши шаҳридаги “Шабада” ресторани ўнгида юз берган. Енгил автомобиль қаттиқ тезликда бориб ...
27 october 2021
Ўзбекистонда криминал «авторитет» сифатида кўриладиган 71 ёшли “тадбиркор”  Салим Абдувалиев​ қозоғистонлик журналист Нурсаит Жилқичибойга ўзининг Тошкент ва Бўстонлиқдаги қароргоҳида ...
18 november 2019
Қадимги ва замонавий демократик тузумларда ижтимоий аҳамиятга молик масалалар кўпинча овоз беришга мурожаат билан тугайди. Фуқаролар ўзлари хоҳлаган ўзгаришни ...
5 april 2025
Журналист¸ Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳарририри¸ шоу бизнес хамда қўшиқчилар дунëси ҳақидаги контентлар яратиб  келган  Жасур Ҳамроев  5 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...