Document UZ
5 january 2023

Собиқ Бош прокурор 10 йиллик қамоқдан 3 йилда чиқди

Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодиров Зангиота қамоқхонасидан озодликка чиққани ҳақида Элтузга бир-биридан мустақил манбалар ҳабар берди. 2018 йил, 22 февралда ҳибсга олиниб, 2019 йил, 26 июнда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган Рашиджон Қодиров 3 йил қамоқ қоидаларини бузмагагани, яхши хулқи ва чеварлиги ҳисобга олиниб, манзил колонияга чиқарилгани айтилди. Манбага кўра, бу қарор Зангиота суди тарафидан қабул қилинган. Аслида ўта оғир жиноятлар силисиласини амалга оширган собиқ прокурор 2028 йилда озодликка чиқиши керак эди.

2018 йилнинг 17 март куни Самарқандда қилган маърузасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ўз қўл остидагилардан ҳар ойда катта миқдорда пора олиб келгани учун қамалганини таъкидлаган эди:
“Бош прокурорни нега қамадим? Ҳаммаси ўғри эди. Ҳар бир туман прокурори қанчадан пул берганини булбулдек сайраб ётибди турмада. Самарқандда ҳам 7 туман прокурори ҳар ойда бериб турган. Ҳар ойда 2 минг доллардан берган, прокурор бўлиш учун 35-40 минг доллардан берган. Тайлоқ тумани прокурори 40 минг берган бўлса, бу пулни қайтариши учун Тайлоқни сотиши керак-ку? Мана қандай вазиятда яшаганмиз”, Мирзиёев ўз сўзида давом этар экан: “Қўлимиз калта эди, бир-иккита ташкилотлар бор эди. Ғўддайиб, атрофимизда пойлаб юрарди. Ўзлари энг катта ўғри эди. Бу ҳам ҳақиқат”, деб айтди.


2018 йили Андижон вилоятига сафар қилган чоғида президент Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида вилоят раҳбарлари ва фаоллари билан ўтган йиғилишда собиқ бош прокурор Рашиджон Қоидровни тилга олиб 2-3 ой ичида собиқ бош прокурор телевидениега олиб чиқиб шарманда қилиш ваъдасини берган эди:

«Мана, Бош прокурор Рашид Қодиров бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Битта ноинсоф ўғли миллиардер!» Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашитжон Қодиров 2018 йил, 22 февралда ҳибсга олиниб¸ 2019 йил, 26 июнда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қодиров¸ пора олиш, пора беришга воситачилик қилиш, фирибгарлик¸ солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш¸ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган эди.
Қодиров билан айни маҳкамада прокуратура ва МХХнинг жами 12 собиқ юқори лавозимли амалдори устидан ҳукм ўқилган эди.

@eltuz

Тағин ўқинг
21 april 2020
Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз: «Мен Абсаттор эртаматдан қўшним Абжаббор ...
6 november 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
28 november 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
21 august 2024
Рақобат қўмитаси 40 га яқин пахта тўқимачилик ва ёғ-мой кластерлари томонидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг нархлари сунъий оширилганини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...