Document UZ
14 july 2025

ҚАРШИ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҚУЛОҒИГАЧА ҚАРЗГА БОТДИ

Қарши Давлат техника университети 2025 йил 8-12-апрел саналарида «Сomfort makon» МЧЖ билан шартнома тузиб, товарларни тўлиқ қабул қилиб олди. Лекин университет «оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним» қабилида қарзини тўлашдан бош тортмоқда.

Ҳарид Давлат хизматлари электрон тизими орқали расмийлаштирилган – 150 метр квадрат жалюзи пардалари ва 18 дона юқори конфигурацияли суперкомпьютерлар. Ушбу товарлар 12 апрел куни университетга етказиб берилган.

Бироқ 14-апрел куни университет раҳбарияти таркибида ўзгариш бўлди. Университет шу баҳона билан тўловни пайсалга солиб келмоқда. 

19-майда тадбиркор С.Хўжамуродов университет билан яна бир бор шартнома тузиб маҳсулот етказиб берди. Бироқ бу товарнинг пули ҳам ҳали тўланмаган. Университет «Comfort makon» ва «Tovar tamir taminot» МЧЖдан умумий қийматда 8 миллиард сўмлик товар сотиб олган. Икки компания бир тадбиркорга тегишли. Тадбиркор С.Хўжамуродов университет раҳбариятига бир неча марта мурожаат қилган. 

«Сен товарни эски раҳбариятга бергансан. Ўша эски раҳбарият пулингни тўлаб берсин» – Қарши Давлат техника университети  тадбиркорга шундай жавобни раво кўрган.

Университет раҳбарияти етказиб берилган товарларни қайтариш ҳақида ҳам ўйламаяпти. Қарз тўланмаган, лекин  компьютерлардан фаол фойдаланишмоқда. 

«Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Аловиддин Зайниддиновга, бош ҳисобчи Ғанишер Набиевга мурожаат қилдим. Лекин улар назаримда қандайдир моддий манфаат олишдан умидвор. Ҳужжатлар, счёт фактураларни қайтариб юборишяпти. Клавиатурада тўғри келган ҳарфларни босиб рад этиб юборишяпти» – дейди тадбиркор.

На 8 миллиард қарзини тўламаса, на товарни қайтармаса – Қарши давлат техника университети раҳбариятининг қароқчи тўдадан нима фарқи бор?

Тағин ўқинг
25 december 2020
Азиз дўстим. Кўзлари интизор синглим. Меҳрибон опажонларим. Дуогўй онахонлар. Юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар, севининг, каламуш йили тугамоқда. ...
27 march 2017
Баҳор дунёнинг турли нуқталарида турлича келади. Чунки баҳорни ҳамма ўзгача талқин қилади, ўз билганигача таърифлайди. Ўзбекистоннинг босма нашрлари ҳам ...
3 october 2018
Давлат статистика идораси 1 октябрда эълон қилган ҳисоботига кўра, сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1¸8 фоиз кўтарилган. ...
22 december 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...