Document UZ
1 august 2025

Прагадаги ўзбек ресторани учун 2 миллион евролик жарима

Чехия Давлат ветеринария бошқармаси  Праганинг “Жижков”мавзесида жойлашган ўзбек ресторанидан 300 килограммга яқин потенциал хавфли гўшт ва сут маҳсулотларини топган. 

Бунинг учун ресторан 50 миллион чех кронаси (қарийб 2 миллион евро) миқдорида жаримага тортилади. 

Чехия Давлат ветеринария бошқармаси баёнотида ресторан номи тилга олинмайди. 

Лекин, бу ерда гап Прагада очилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаган “ҳожиакаларга тегишли” “Туркистон” ресторани ҳақида бормоқда.  

Текширув вақтида рестораннинг орқа хонасидаги музлатгич камераларида 130 килограммдан ортиқ турли хил гўштлар сақланган.   

Улар ўта шубҳали ҳеч қандай белги ва келиб чиқиш ҳужжатларисиз қадоқланган.  Гўштнинг қадоқлари очилган холда сақланган,   бу инфекция ва ифлосланиш хавфини туғдирган.   

Баъзи маҳсулотларда қайта-қайта музлатиш белгилари бўлди.  Музлатгич қутида 160 килограммдан ортиқ чорвачилик маҳсулотлари бўлган.   

Хусусан,   булар ветеринария хавфсизлиги белгиси бўлмаган қўзи гўшти ва идентификация белгисисиз кесилган мол гўшти эди. 

 Муаммоли маҳсулотлар орасида кўзлари олинмаган мол гўштининг калласи ҳам бўлган.   

Чехиядаги амалдаги қонунчиликка кўра,   мол гўштининг калласи энсефалопатия ёки қутириш касаллиги тарқалиши учун хавфи.  

 Ресторан эгасида бу маҳсулотлар учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.  

Умумий овқатланиш соҳасида ветеринария қоидаларини бузгани учун ресторан эгаси энди катта миқдорда жаримага тортилади – 50 миллион кронгача. Бу тақрибан 2 миллион евро. Агар тадбиркор жаримани тўлай олмаса уни қамоқ жазоси кутади.

Сўнгги бир йил ичида Прагада ўндан ортиқ ўзбек ресторани очилди. “Ўзбегим”, “Зам-зам”, “Мароканд”, “Ош”, “Узум”, “Самарқанд” шулар жумласидан.

“Обшепитье энг нозик соҳалардан бири. Ветеринария ёки санитария қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Ўзбекистонда қанчадан-қанча овқатдан заҳарланиш холатлари бўлди. Лекин, ўзбек ошпазлари бу ер Европа, кучли қоидалар борлигини унутманг”, дейди Чехияда узоқ йилдан бери яшаётган тадбиркор.

Тағин ўқинг
27 april 2017
Президент Мирзиёевнинг табиий газни сотишни хусусий операторларга ўтказишга оид ҳужжатни имзолаши ортидан, ўзбек матбуотида бу қарорни олқишловчи материаллар пайдо ...
24 october 2023
Ўзбекистон телерадиокомпанияси ТВ катта муҳаррири Муҳиддин Сулаймонов Гитлер фашизми тарафдори эканлигини ëзиб чиқди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Гитлер ...
26 july 2025
2008 йилнинг 10 октябрида сиёсий мотивлар билан қамалган ўзбек журналисти Солижон Абдураҳмонов роппа роса тўққиз йил қамоқ жазосини ўтагани ...
15 march 2016
“Ҳуқуқ оламида” газетасининг ёзишича, Наманган вилоятилик бир неча йигит Норин дарёсидан резина қайиқ ёрдамида Қирғизистонга рангли металл – латун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...