Document UZ
26 november 2025

Навоийда ҳорижий меҳмонни кутиб олиш учун ўқитувчилардан 200 мингдан пул йиғилди

Навоий давлат университети Санъат ва спорт факультетининг «Жисмоний маданият» кафедрасида ўқитувчилардан 200 минг сўмдан мажбурий равишда пул тўпланаётгани ҳақида Элтузга маълумот келиб тушди. Хабар берувчининг айтишича, кафедра устозлари чет элдан келадиган профессорни кутиб олиш ва кузатиш учун ушбу маблағни топширишлари талаб қилинган.

Иддаоларга кўра, «эшитмадим, кўрмадим, ойликдан эмас» каби баҳоналар қабул қилинмаслиги билдирилган. Аноним манба бу ҳолат факультетда доимий ва одатий ҳолга айланганини таъкидлади.

Четдан келган меҳмонларни кутиб олиш университет раҳбарияти масъулиятими ёки бу вазифа ўқитувчилар зиммасига юкланяптими?

Маълумотни юборган шахс ўз хавфсизлиги учун сир сақланишини сўради.

Тағин ўқинг
14 october 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
26 january 2017
Мирзиёевнинг айрим ваъдалари амалга ошмади. Масалан унинг 27 мамлакат сайёҳларига визасиз кириш изни бериш қарори бекор бўлди. Кейинчалик чиқиш ...
20 june 2018
Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 2003 йилнинг баҳорида «Сангород»га этап қилинади. «Асли даволаниш муассасаси бўлишига қарамай, бу зонада этапни кутиб ...
9 march 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...