Кўзқараш
31 october 2015

Сохтакор қочқинлар

Ўтган йили шу пайтларда украиналик қочқинлар кўп эди. Ҳужжат ишларим сабаб тегишли ташкилотларга бориб тураман. Кўп йиллардан буён қатнайвергач кўз пишиб кетаркан, бир четда кузатиб ўтираман. Турфа одамлар, турфа тақдирлар…

Мана, менга иккита келадиган эркак киши икки яшар боласини кўтарганча ўзини навбатга уради. Мақсади навбатсиз ишини битириш, одамларда инсоф бор, бенавбат ўтказиб юборишади эмизикли эркакни.

Иши битгач болани ерга қўяди ёки онасига беради. Балки болани онаси кўтариб турса ҳам бўларди деб ўйлагандирсиз? Йўқ, барчаси ҳисобга олинган бу ерда, оломонни ичида паст бўйли аёл бола кўтариб турса ҳам одамлар сезмаслиги мумкин, баланд бўйли эркак эса қўлидаги боласи билан барчани, энг муҳими қабул қилаётан масъулнинг эътиборига тезроқ тушади.

Яна менинг эътиборимни тортган нарса бошпана сўраб мурожаат қилаётган сурияликларнинг аксарияти кўпдан буён Россияда яшаётганлар эканлиги.

Аслида булар қочқинлар эмас, кўп йиллардан буён Россияда яшашади, баъзиларининг бизнеси бор бу ерда, пулдор одамлар. Ундайлар юртдошлари бошига кулфат келиб қаерга қочишни билмай турган пайтда уларга қўлдан келганча ёрдам бериш ўрнига ўшаларнинг номини сотиб мақсадга эришмоқчи.

Бечора қочқинлар эса булардек тил билмайди, йўл-йўриқ билмайди, бошини қайга уришни билмай юришибди.

Бундан ўн йил аввал Андижон воқеалари сабаб ўзбек қочқинларига эътибор кучайганди, ўша пайтда чет элга ишлаш мақсадида чиқмоқчи бўлган «учар»лар андижонлик бечораларнинг номини сотиб Ғарбдан бошпаналик бўлиб олишганини эслайман.

Эҳ-ҳе, энди буёғини сўрасангиз нафақат ўзимизнинг «учар»лар, қўшни мамлакат фуқаролари ҳам «Андижонлик жабрдийда» ниқоби остида Ғарбга кетганини эшитганман. Ўзганинг бошидаги кулфатдан ўз манфаати йўлида фойдаланувчи инсонлар…

Мана мен кўрган сурияликлар ҳам русчани руслардек гаплашади, Россия шароитларига аллақачонлар кўникиб бўлган, деярли россиялик инсонлар. Суриялик қочқинлар ҳаққига хиёнат қилаётган виждонсиз инсонлар…

Билмадим Европада аҳвол қанақалигини, Россиядаги суриялик қочқинларнинг кўплари сохтакорлардир.

Акмал Набиев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 may 2023
Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” деди. Бугун Bolt такси ...
20 may 2020
Тадбиркор Жасур Абдураҳмонов 14 май куни маҳаллий нашрга берган интервюьсида, «Гулнора Каримованинг турмуш қуриш таклифини рад этганим сабаб босим ...
9 march 2024
Салом қадрли мухлислар Элтузга келаётган сўнгги бешта мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Наманган, Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан ...
30 november 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...