Кўзқараш
28 november 2015

“Сиз ҳам Салимнинг қизи кўргазмасига келдингизми?”

Умида Аҳмедова
Eltuz.com

Тошкентда “Осиё рамзи” рахбарияти остида «Модалар ҳафтаси»ни тиклашди, кўрсангиз ғирт “а ля биз ҳам бормиз” усулида. Мен шаҳримизда нима янгиликлар юз бераётганига қизиқиб, уларнинг сайтига кирдим…

Афсус, ҳеч қандай ахборот топиб бўлмади. Гарчи улар қачонлардир машҳур Гулнора Каримова бренди ташкилотчилари ҳам бўлишган. Тадбирнинг “Ёшлар саройи”да ўтказилишини билдим. (Илгари у ерда Гулнора Каримова тадбирлари ўтказиларди). Таклифнома олиш учун анча эрта бордим. Холида Ҳафизовнани кўриб, илиқ саломлашдим, у бўлса йўқ…

Гарчи бизнинг йўлимиз турли анжуманларда кўп марталаб кесишган. Бутун мажлис аҳлининг бир бирига жўр бўлиб йиғлаб унинг ҳаётдан эрта кетган эрини сўнгги манзилга кузатгани ёдимда. Комилова Ҳолида Хафизевна Гулнора салтанатдалиги пайтида унинг ўнг қўли эди. Бугун тағин ҳаммамиз учун севикли бу аёл билан тўқнаш келдим. Мен у билан илиқ кўришдим, у бўлса йўқ…

Мен гўлу нодон, дизайнер берган таклифномани олганману, эртароқ келаверибман. Ёшлар Саройида ментлар ва фуқаролик кийимидагилар унинг иштирокчиларидан кўпроқ эди. Шундай қилиб мен ментлар ва фуқаролик кийимидаги анча одамлар тўсиғини кечиб ўтдим.

“Сиз ҳам Салимнинг қизи кўргазмасини кўргани келдингизми?” дея сўради мендан бир қиз. Мени Салимнинг қизи мутлақо қизиқтирмасди. Мен бор йўғи кўргазмада чиқиш қилиши керак бўлган кенжа қизимнинг дўстини суратга олиш истагида келгандим.

Ва бирдан! Қандай ваҳима!!! Давлат маҳфийлиги даражасида!!! Ўта ҳукмфармон, аллақайси хоним, дизайнерга яқинлашиб “нега таклифнома тарқатаяпсиз!!! Тарқатманг! Кейин сизга тушунтираман!” деди.

Миш-миш тарқалиб кетди! Маълум бўлишича барча ментлар ва “штатдаги”лар огоҳлантирилган, «Ҳўв, анави холани (яъни мени) тадбирга ҳечам йўлатмаслик!» ҳақида…

Илгариги мода ҳафталикларига қатнашган бир аёл шундай деди. “Вой Худойим! Биз Гугушани ҳам, унинг жамғармасини ҳам севмасдик, энди бу порнография шимилдириққа керакми?”

Тағин ўқинг
7 february 2023
Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди.  Қоп қора ...
11 january 2018
9 январь куни МХХ тергов ҳибсхонасида уч ойдан ортиқ қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев хотини, онаси ва фарзандлари билан учрашди. ...
6 february 2019
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 4 февраль куни ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобус ...
28 november 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...