Видео
23 july 2017

Туркистонликлар қўзғолони ҳақида (видео)

Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин этилади.

Асли Тошкентда бошланган воқеа Ўзбекистонда Жиззах, Қозоғистон ва Қирғизистонда Еттисув, Тожикистонда эса Хўжанд воқеаси сифатида акс этган.

1916 йилги исён чоғида ярим миллион халқ қириб ташланган, 30 минг рус аскари пулемёт ва замбараклардан ўқ отган, Россия минтақадаги қўшинлари сонини кўпайтирган ва кўчиб келган славян аҳолисига қуроллар тарқатган эди.

Европада биринчи жаҳон уруши авжига чиққан давр, Россияга жонли замбарак еми сифатида мардикорлар зарур эди ва 28 июн куни Оқпошшонинг бу ҳақдаги фармони Тошкентга етиб келади.

Ўзгалар урушида қатнашишдан бош тортган халқ ичидаги норозилик июл ойига бориб оммавий кўзғолонга айланади ва у шафқатсизларча бостирилади. Август охирига бориб Туркистонда фавқуллода холат жорий этилади.

Бу қонли воқеалар ҳақида чор империяси даврида гапириш тақиқланган эди. Бироқ Совет даврига келиб 32-йили ўзбек кинорежиссери Сулаймон Хўжаев бу ҳақда бир филм олди ва айни воқеаларни миллий озодлик ҳаракати сифатида талқин этди.

Бироқ, Сулаймон Хўжаев 34-йили қамоққа олинди. Унинг «Тонг олдидан» филми эса НКВД томонидан йўқ қилинди. 1937 йили эса у «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.
Бугун қуллик бўйича дунё миқёсида олдинги маррани эгаллаган Ўзбекистонда одамлар пахтага ва Россияга мардикорга чиқишда давом этаркан, қулликка қарши исён ҳақидаги фильм муаллифи каби, халқ қирғин қилинган кун ҳам эсланмайди.

Видеонинг youtubeдаги манзили: http://youtu.be/0BcD9gLs7qU

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 november 2025
Тошкентда ўғли билан яширин жойга гиёҳванд моддаларни олиб келиш учун кетаётган 51 ёшли аёл қўлга олинган.  Маълумотларга кўра, ички ...
3 july 2016
Туркия аэропортида 28 июн кечаси уюштирилган бомбали ҳужум пайтида ҳалок бўлган наманганлик Аброржон Устабоев ва тошкентлик Мухиддинов Самад Муродовичлар ...
7 february 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора ...
14 january 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон аскарларининг ойлигини кўтариш ғояси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...