Cатира
6 november 2017

Бош прокуратура ва ИИВ ўртасида зиддият кучаймоқда

Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбанинг билдиришича, яқинда Тошкент вилояти прокуратураси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида яшовчи деҳқон Равшан Абдухолиқовга нисбатан очилган жиноят ишининг сохталаштирилганини аниқлаган. Бу ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ходимлари ўртасидаги зиддиятни кучайтирган.

«Элтуз» манбаси сўзларига кўра, ўтган йилнинг ўрталарида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидикром Нишонбоев Р.Абдухолиқовга тегишли ер майдонини зўравонлик билан олиб қўйиб, ўз отаси номига расмийлаштирган.

Бундан ташқари, С.Нишонбоев янгийўллик деҳқонга тегишли бўлган 5 минг дона теракни сотиб, пулини ўзлаштириб юборган.

С.Нишонбоевнинг ҳаракатларидан норози бўлган Р.Абдуҳолиқов адолат истаб қатор давлат идоралари, хусусан, президент қабулхонасига ҳам мурожаатлар қилган.

«Элтуз» манбасининг айтишича, қилмиши фош бўлишидан қўрқиб кетган С.Нишонбоев деҳқоннинг «овозини ўчириш» мақсадида ички ишлар ходимларига қандай қилиб бўлса ҳам Р.Абдухолиқовни қамоққа тиқишга кўрсатма берган.

«Оқибатда Янгийул тумани ички ишлар ходимлари 66 ёшли деҳқонга қарши шу туманда яшовчи қўшмачи «Манзура» исмли аёл номидан гўёки Равшан Абдухолиқов унинг номусига теккани юзасидан шикоят уюштириб, деҳқонни қамоққа тиқишган ва бир неча кун турли қийноқлар қўллашиб, отахонни содир этмаган жиноятни бўйнига олишга мажбурлашган», деди Бош прокуратурадаги манба.

Р.Абдухолиқов мурожаатлари ортидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят ишини ўрганиш давомида ички ишлар ходимлари томонидан қатор далиллар сохталаштирилганини аниқлаган ва Р.Абдухолиқов қамоқдан чиқариб юборилган.

Ушбу иш бўйича Янгийул тумани ички ишлар ходимларидан бир нечаси ишдан бўшатилган.

Бош прокуратура вакилининг таъкидлашича, мазкур ҳодиса ортидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ходимлари ўртасида кескин қарама-қаршилик юзага келган.

«Ҳозир ИИВнинг прокуратура ҳаракатларидан норози айрим мулозимлари терговни олиб бораётган прокурорга нисбатан турли пинҳона тазйиқ ва босимлар уюштирмоқда», деди Бош прокуратура ходими.

Шамсиддин Тўлаганов
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 march 2021
Куч тизимлари ходимлари томонидан уйидан Андижон вилоятига олиб кетилиб тергов қилинган янги партия ташаббускори Хидирназар Аллақулов 1 март куни ...
7 may 2019
Ўзбек тилига кириб келган яна бир дурагай сўз ижтимоий тармоқ юзерлари танқидига нишон бўлди. Фейсбук тармоғига қўйилган оддий чинни ...
14 october 2019
Чиқиб кетиши олдидан судья қўлимга айблов хулосаси ва ҳукмни тутқазиб узр сўради ва хайрлашиш учун қўлини узатди. Лекин мен ...
12 march 2020
Коронавирус: Фақат мен ҳақда гапирилмоқда! Йўтал, Тумов, Грипп: Бизни биров эсламайдиям… Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...