Асосий мавзулар
11 december 2017

Газсиз қолган ошхоналар

9 декабрдан Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларини табиий газ тармоғидан бутунлай узиш бошланди.

Газ идораси назоратчилари кафема-кафе юриб, уларнинг эгаларига мавжуд вазиятни тушунтирмоқда ва дарҳол газдан узиб кетмоқда.

Мазкур тадбирдан мақсад пойтахт аҳолисининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш, маҳаллаларда газ босими пасайиши олдини олишдир.

Бу ҳақда маълум қилган «Трансгаз» масъулининг билдиришича, умумий овқатланиш шохобчаларини табиий газдан узиш тўғрисидаги қарор тегишли идоралар, жумладан, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Трансгаз» акциядорлик компанияси томонидан қабул қилинган.

«Кунлар совияпти. Тошкентнинг баъзи маҳаллаларида газ пасайиб кетди. Бу эса аҳоли норозилигини келтириб чиқаряпти. Шунинг учун тегишли идоралар шундай қарорга келишга мажбур бўлди», деди «Трансгаз» вакили.

Сир эмас, Тошкентда умумий овқатланиш шохобчаларининг оддийларидан ташқари нуфузли шахсларга тегишлилари ҳам жуда кўп.

Ҳатто шундай ресторан ва кафеларни ҳам газдан узиш бошланган.

«Эгалари дарров «криша»ларига телефон қиляпти. Лекин «криша»ларнинг кучи ҳам етмай қолаётган пайтлар бўляпти. Чунки биттаси ишласа, ёнидагиси газдан узиб қўйилса, дарров ёзиб юборади. Назоратчилар шундай қўрқиб, иложи борича қаттиқ турибди. «Криша»лар ҳам ҳушёр тортиб қолган», дейди «Элтуз» манбаси.

Умумий овқатланиш шохобчалари газ ўрнида ўтин ишлатишни бошласа, бу нарх-наво кескин кўтарилишига олиб келади. Чунки ўтин фалон пул туради.

Мавжуд овқат тайёрлаш ускуналарини электр жиҳозларга алмаштириш ҳам катта харажатларга сабаб бўлади.

Шунинг учун умумовқатланиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг норозилиги кучли.

«Бундай вазият узоқ давом этиши мумкин эмас. Чунки ҳозирданоқ газ идоралари ходимларига тазйиқ кучайган. Тадбиркорлар норози. Шу сабабли бу қарорнинг умри узоққа бормаса керак», деди «Трансгаз» масъули.

Элтуз

Тағин ўқинг
6 august 2025
Наманганда 23 яшар қиз йўл бўйида унга гап отиб шилқимлик қилган икки эркакни аёвсиз дўппослади.  33 ва 30 яшар ...
30 april 2016
«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партия ташаббуси билан жойларда «Оилалар саодати – мустақиллик самараси» номли танлов ўтказилаётганини маълум қилди. ...
18 july 2016
«Ҳамма унутса ҳам, бизнинг ўзбек мусулмонлари унутмагандир. 16 февралдан кейин нима бўлди, бутун мухолифат йўқ қилинди…» дейди Камолиддин. Барбод ...
1 june 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...