Асосий мавзулар
12 february 2018

Лидерларнинг кўп бўлгани яхши

Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан воз кечмаган.

Бу даъво йўлида кўплари, асосан, битта шахс – «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳни қоралаш амалини тутди. Гўёки Солиҳни қоралаб ёзса, кимдир унинг етакчилигини тан оладигандек.

Ҳаммасининг бир ҳовуч тарафдорлари бор эди, улар ҳар бир қоралашлардан сўнг ўз «етакчиси»нинг сўзларига дастак тутарди.

Энг эътиборлиси, бу қоралашлар аксарият ҳолларда Ислом Каримов ҳукуматининг Солиҳга қарши қутқуси кучайган пайтда пайдо бўлар, «мухолифат арбоблари» эса бу ўтга гўёки мой сепарди.

Қолаверса, бу қоралашлар ҳукуматнинг Солиҳга қарши айбномасига ҳамоҳанг, гўёки уни қўллаб-қувватловчи «фактлар»га бой бўларди. Уларда «ҳукумат ҳали ҳаммасини билмайди, мен Солиҳнинг бундан ҳам кўп «айблари»ни биламан», деган даъво уфуриб турарди.

Лекин Ислом Каримов диктатурасига қарши курашлар йўлида ҳеч ким Солиҳчалик ўрин тутмади, Зеро, диктатор учун ундан даҳшатлироқ душман йўқ эди.

Диктаторга қарши курашганларнинг ҳаммасига ҳам кучли тазйиқлар бўлди. Аммо Солиҳ дуч келгани каби синовлар билан уларни тенглаштириб бўлмади, деб айтиш учун асослар етарли. Ҳатто буни душманлари ҳам очиқ бўлмаса-да, ич-ичидан тан олса керак.

Ўзбек зиёлиларининг мамлакатимиз раҳбарига Муҳаммад Солиҳнинг юртга қайтишига рухсат беришини сўраб ёзган навбатдаги мурожаатини ўқиб, яқин ўтмишимиздаги шу воқеалар эсга тушди.

Бундан олдин ҳам айни мазмундаги иккита мурожаат мустақил оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган эди.

Хўш, бу мурожаатлар нимани англатади. Англашма шуки, халқ, уларнинг илғор қатлами бўлмиш зиёлилар ким аслида ким эканини барибир билади, тан олади.

Гапни шу ўринда ҳам тугатсак бўларди. Аммо ким лидеру ким эргашувчи ҳақидаги баҳсларга ечим топиб бериш бизнинг иддаомиз эмас.

Хорижда фикри очиқ юртдошларимиз талайгина. Демак, муддао шуки, ҳали кўплар қайтиши керак. Уларнинг қайтиши мамлакатимизга фақат ва фақат фойда келтиради.

Лидер масаласига келсак, улар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Орага фитна ва мунофиқлик аралашмаса бўлди. Агар мамлакат келажаги йўлида ўзаро ҳамжиҳатликда, конструктив мулоқот орқали ҳаракат қилинса, бундан аълоси йўқ.

Қолаверса, мамлакатда битта лидер, аниқроғи, ҳокими мутлақ бўлиши нималарга олиб келишини чорак асрлик тарихимиз ёрқин кўрсатиб берди. Биз бошқаларнинг эмас, ўз бошимиздан кечган воқеалардан оқилона хулоса чиқарадиган даражада онгли бўлишимиз лозим.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 june 2021
Рассом Элсевар
21 july 2017
Жорий йил бошида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машариповга кўмак берганликда гумонланган 42 ёш, ...
27 october 2021
Ўзбекистонда криминал «авторитет» сифатида кўриладиган 71 ёшли “тадбиркор”  Салим Абдувалиев​ қозоғистонлик журналист Нурсаит Жилқичибойга ўзининг Тошкент ва Бўстонлиқдаги қароргоҳида ...
22 september 2020
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...