Cатира
6 march 2018

Тўйга «ғўдайган бошлиқ» борса қамалади!

«Бош вазирдан тортиб, ҳокимларгача тўй маросимларига бориши ман этилади», деди Шавкат Мирзиёев 2 март куни ижтимоий тармоқда пайдо бўлган аудиосида.

Мирзиёев, шунингдек, «чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куни» ўша амалдорни ишдан олиши ва қамашини айтган.

Президент Мирзиёевга кўра, тўй энг кўпи 150 киши учун берилади ва фақат соат тушки 13 дан 14 гача ўтказилиши мумкин.

«Қариялар фақат нон синдиришга боради. Ёшлар тўйга боради. Шунинг ҳаммасини ёзиб қарор чиқаришга мажбурман энди», деди президент.

Мирзиёев бу гапларини мамлакатда авж олаётган коррупцияни, адолатсизликни йўқ қилиш учун айтаётганини билдирди. Унинг фикрича, бунинг учун ҳамма тўйлар бир хилда ўтиши, давлат амалдорлари тўй ҳам, туғилган кун ҳам нишонламаслиги керак.

«Менинг ўзим ҳам борганман. Ҳаммамиз ғўдайиб борардик, мошиналарга миниб, ҳамма қараб туради… Бош прокуратура, бало-блакатура! Бунақа давр кетди энди. Фақат оддий тўйлар, оддий одамлар бўлади! Хиёнатнинг олдини олган бўламиз бу билан».

Ижтимоий тармоқда президентни қўллаш билан бирга қарши фикрлар ҳам янграмоқда. Канадалик ўзбек фаоли, ҳуқуқшунос Дилсора Фозилованинг фикрича, тўйлар ва туғилган кунларни қонун чиқариш билан чеклаб бўлмайди.

«Чунки халқ менталитети ва ижтимоий ахлоқ ўн йилликлар ва юз йилликлар давомида шаклланган. Энг муҳими, бу шахсий масала, унга қандайдир чекловлар қўйиш кулгили», дейди канадалик ҳуқуқшунос.

У ечими осон бўлмаган исрофгарчилик ва коррупция билан боғлиқ муаммо бошқача ҳал қилиниши керак, деган фикрда.

«Оддийгина тўй орқали турмуш қурган ёшларнинг бундан фахрланиши тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар тайёрлаш йўли билан оммага тезроқ таъсир ўтказиш мумкин. Исрофгарчиликдан тежалган маблағ муҳим ишларга сарф қилинганини ҳам халқ билмоғи зарур. Шунда ҳам бу узоқ вақтга мўлжалланган режа бўлмоғи керак», дейди Фозилова.

Австрияда яшаётган ўзбек шоири Ёдгор Обид эса халқ мутлақо ўз қадимий удумларидан воз кечмайди, деган фикрда.

«Халқимиз баданида улоқчилик руҳи бор. Чавандозлик бор. Чавандоз улоқ чопиб турмаса бўлмайди! Тўйлар ҳам улоқ чопишдек бир гап!…», дея ёзади у.

Президентнинг айни тўй йўриқномасини акс эттирган рассом Туз «Элтуз» нашрига янги карикатурасини жўнатди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 october 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
25 march 2017
23 март куни Ўзбек миллий футбол термасининг Сурияга ютқазиши тармоқда футбол ишқибозлари томонидан ғазаб билан қарши олинди. Eltuz.com
13 february 2019
Ўзбекистон Олий суди судьяси Ж.Тиркашев хоразмлик журналистлар Бобожоновлар шикояти бўйича 1 февраль кунги суд ажрими билан уларнинг уйларини мусодара ...
10 april 2021
Faloniy o‘ylar: nechun Tomni bosdi tog‘dek qor. Bir nayrang yetgan ko‘kka, Amerika aybdor. Sigir qochmas buqadan, Bolalar ayronga zor. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...