Cатира
2 april 2018

Ўзбек ТВ боғда ўпишганларни изза қилди

Ўзбекистоннинг «Менинг юртим» телеканали 1 апрель куни ёшлар ахлоқи «фош қилинган», яъни уларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани акс этган кўрсатувни кечки прайм-таймда эфирга узатди.

Кўрсатув журналистлари криминал фильмлар фонида истироҳат боғида ўриндиқда ўтирган ёшларни пойлашади. Қўққисдан улар ёнига бориб:

«Нима қилиб ўтирибсиз бу ерда?» дея терговга тутишади.

«Узр, гаплашиб ўтирибмиз…», дейди иккита қиз билан суҳбатлашиб ўтирган йигит катта гуноҳ қилиб қўйгандай ўрнидан туриб.

«Бошқа жойда ўтирсаларинг бўлмайдими?» дейди ТВ журналист ўзини катта бир жиноятни фош этган изқувар каби тутиб.

«Ёввойининг қўлига камера тушса…»

Тошкентлик блогер Хуршид Йўлдошев «Элтуз» нашрига берган интервьюсида бу шахсий дахлсизлик ҳуқуқини бузиш дея баҳоланишини билдирди.

«Бу моралист «журналистлар» айнан ўзбек тилида гаплашувчилар ортидан пойлоқчилик қилишмоқда. Агар нега бошқаларга бундай юриш мумкин-у, ўзбекларга мумкин эмас дейишса, энди улар мусулмонмас-да, дейишади. У ҳолда бу журналистлар диний каналнинг мухбирларими ёки биз диний давлатда яшаяпмизми?

Айни шу ҳолатнинг ўзи «журналистлар» қонунни бузаётганини, шахсий дахлсизлик поймол қилинаётганини англатади. Агар қонун кўчада ўпишишни тақиқлаганда эди, бу дини ва миллатидан қатъи назар, ҳаммага баробар бўлар эди. Бу ерда дискриминация яққол кўриниб турибди», дейди Йўлдошев.

Йўлдошев, шунингдек, Ўзбекистон телеканалларида илгари ҳам шунга ўхшаш «насиҳатомуз псевдоҳужжатли кўрсатув»лар берилгани ҳақида айтади.

«Аммо журналистлар бировнинг орқасидан пойлаб, жиноятчини қўлга олгандай ўзларини тутишмасди. Конституция бўйича биз дунёвий давлат эканлигимиз, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи таъминланишини кўпчилик эсдан чиқариб қўймоқда. Бу кетишда тўйдан олдин ёшларни учраштиришга ҳам қаршилар пайдо бўлади ҳали. Ҳамманинг устидан ҳамма назорат қилувчи тоталитар жамиятга айланиб қолмасак бўлгани», дейди Йўлдошев.

Фейсбукнинг аксарият юзерлари журналистларнинг бу каби шахсий ҳаётга бостириб киришини қораламоқда:

Дилбар Файзихўжаева: «Бундай иш жоҳиллик деб аталади. Буларга эссиз ТВ, эссиз камера!»

Хонзода Холиқова: «Му5 канали вообще зазвездились! Скрытый камерага олиб ТВда кўрсатишни нима кераги бор эди?»

Суннат Алимов: «Агар мен яхши кўрган қизим билан ўтирганимда кимдир шундай қилса, жағини иккига айирардим».

«Порахўрни фош қилолмайди, албатта у. Кўча тозалайдиган ўқитувчиларни кўрса, камераси бузилиб қолади. Ҳокимлар сўкинаётган мажлисга ҳам камерасини олиб киролмайди…», дейди Йўлдошев.

Айни ҳолат рассом Тузнинг янги ҳажвий расмига мавзу бўлди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 august 2017
Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. Тошкент ва Туркияда журналистикадан таҳсил олган. «Руҳият насими» (1994) шеърий ...
5 july 2019
Президент Мирзиёев 2017 йилнинг  13 июнидаги чиқишида ўзбек судьяларини одамларни ҳимоя қилмасликда, порахўрликда, ноҳақ қарорлар чиқаришда айблаган эди. Каримов ...
23 april 2023
Чимкентга ўрнашиб олган рус босқинчи генерали Михаил Черняев 1865 йилнинг 23 апрелида Тошкентни ишғол қилиш учун йўлга чиқди. Саккизта ...
29 october 2018
«Америка овози» радиосининг Истанбул шаҳрида ҳибсга олиниб судланган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев 29 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...