Асосий мавзулар
15 april 2018

Президент кимни душман деди?

Негадир бугун ишонгим келди шу одамнинг гапларига. Айниқса, кўча тозалаётиб юк машинаси остида ўлган ўқитувчи Диана ҳақида «Худди мени деб ўлгандек деб тушундим», дейиши бошқача таъсир қилди.

Шу билан бирга, президент йиғилганларга қарата «Шунақа ишлар билан душманларнинг тегирмонига сув қуйманг» ва «Ўқитувчи, талабаларни кўча супуртириб душманларимизни хурсанд қилманг», деганида душман деб кимни назарда тутганини тушунмадим.

Жаноб президент! Неча йиллардан бери бюджет ходимлари ва талабаларнинг кўча ва дала ишларига жалб қилинишини қоралаб келган биз – ичкари ва ташқаридаги ўзбек журналистлари, фаоллари душманмизми ёки қўлтиғингиз тагига ва пойингиз остига узала тушиб олиб, кўзингизни бўяб, ўқитувчиларни «Ҳаромилар! Шакаллар! Ифлослар!» деб ҳақорат қилиб мардикорга айлантириб олганлар душманми???

Душман ким, Шавкат Миромонович?

Улуғбек Ашур,
eltuz.com

Тағин ўқинг
4 september 2025
Компаси Каримовга қаратилганлар ва Ўзбекистондаги мустақилликдан сўнг тўнини тескари кийган собиқ коммунистлар ҳақида Рассом Туз аччиқ қилиб қуйидагиларни ёзди. ...
5 july 2019
“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. ...
7 august 2025
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун. Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат муҳофаза қилади? Нега оддий ...
2 may 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...