Cатира
19 april 2018

Мажбурий меҳнат «бошқа қайтарилмайди»ми?

Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ўтган йиғилишда бир неча вилоят ҳокими ҳамда икки вазирга бош вазир Абдулла Арипов аччиқ танбеҳ берди.

Ҳокимлар ва вазирлар бурчакка қўйилган ўқувчи каби айбларини тан олишиб, «бундай ишларнинг бошқа қайтарилмаслиги»га сўз беришди.

Наҳотки! Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатни бартараф қилишга азму қарор берган бўлса?

Кейинги ўн йилликда Ўзбекистонда мажбурий меҳнат мониторингини юргизиб келаётган Ўзбек-герман форуми (UGF) инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Умида Ниёзова президент Мирзиёев ташаббуси билан бошланган мажбурий меҳнатга қарши кампанияни бундай изоҳлайди.

«Мен биз саҳналаштирилган театрни кўряпмиз, деган туйғудан ҳеч кеча олмайман. Чунки агар бу барча фош қилишлар жиддий қабул қилинадиган бўлса, у ҳолда Арипов билан Мирзиёев яқинда қаердандир, осмонданми тушган бўлади. Биз ҳаммамиз бундай эмаслигини биламиз. Мирзиёев ҳам, Арипов ҳам мамлакатда кўп йиллар раҳбарлик қилган одамлар.

Ўқитувчилар ва шифокорларни ўзларига хос бўлмаган ишларга камида сўнгги ўн йилдан буён мажбурлай бошлашди. Бу тенденция йилдан йилга кучайди. Мамлакатнинг барча раҳбарлари, жумладан, ҳокимлар, вазирлар, мактаб ва шифохона раҳбарлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Улар кўриниб турган нарсаларни инкор этишди ва текин, мажбурий меҳнатни ҳашар деб аташди. Мирзиёевнинг ўзи ҳам ҳоким бўлган пайтларида одамларни текин ишлашга мажбурлаган. Чиқишларидан бирида бунга у иқрор ҳам бўлган.

Бироқ кеча афтидан бу муаммони тан олишга сиёсий қарор берилди. Бу яхши. Бироқ биз тағин нима бўлишини кузатамиз. Амалда ўзгаришлар юз берадими, одамларни ўз касб вазифаси бўлмаган ишларга мажбурлаш тўхтатиладими? Вазият ўзгарсагина, бу қуруқ гап эмас, балки мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича сиёсий қарор эканига ишонишимиз мумкин», дейди Умида Ниёзова.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 september 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб қолардик. У қўлига рубоб ...
6 may 2024
Ўзбекистон ҳукумати меҳнат ҳуқуқларининг мустақил мониторинги ва ҳисоботини ҳимоя қилиш ва халқаро стандартларга содиқлигини намойиш этиш бўйича шошилинч чоралар ...
22 december 2016
Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, 2005 йилда Андижон қирғинини уюштирган Зокир Алматов президент маслаҳатчиси сифатида ишга қайтарилган. Баъзи манбадарда 67-ёшли ...
2 december 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...