Cатира
24 april 2018

«Мен севаман, сен севасанму?»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан 24 апрель куни Хоразм вилоятида минглаб талаба ва ўқувчи кўчаларга чиқарилиб, эрталабдан кечгача йўл ёқасида туришга мажбур этилди.

«Бердимуҳамедовнинг Урганчга ташрифи худди Туркманистондаги каби шахсга сиғиниш – «Аля, Орқадоғ!» усулида ўтяпти. Бирор соя-салқин жой йўқ. Айрим қизлар ҳушидан кетиб ҳам қолишяпти», деди «Элтуз» билан суҳбатлашган талаба.

Шунингдек, унинг «Элтуз»га билдиришича, бир кун олдин Бердимуҳамедовнинг келиши муносабати билан Урганч шаҳрига кирадиган барча йўллар беркитилган. Улар шу куни уйларига кета олмай, танишлариникида қолишга мажбур бўлишган.

Коллежда ўқийдиган барча қизларга гулдор адрасдан тикилган бир хил куйлаклар кийдиришган ва улар бир ҳафта давомида президент қаршисига пешвоз чиқишга тайёргарлик кўришган.

Бир кун олдин мамлакат пойтахтида ҳам талабалар ва ўқувчилар президент кортежи ўтадиган йўлларга икки давлат байроқчаларини ушлаган ҳолда сафланишган эди.

Туркман Орқадоғи шарафига Тошкентда алоҳида ёшлар сайилгоҳи ҳам очилган эди.

Янги ҳажвий суратида рассом Туз севгили ёри бугун уни эмас, туркман президентини севиши керак бўлган хоразмлик йигитнинг аҳволини акс эттирди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 june 2023
Ëз қандай соз. Мана азизлар камина Рассом Туз сизлар билан яна кўришиб юзлашиб, бетма бет турибман. Мен сизнинг энг ...
5 february 2018
МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди. ...
23 march 2018
Кейинги пайтларда ўқитувчи ва боғча ходимлари ободонлаштириш бошқармасининг “қўл-оёғи”га айланган. Кўчаларни супуриб тозалаш, кўчатлар экиш ва оқлаш, йўл белгиларини ...
19 november 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо бўлди. Зероки, пиар хатоликлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...