Асосий мавзулар
26 october 2018

Пахта-2018: машина уриб кетган «Андижоннома» ходимининг аҳволи оғир

Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг 19-20-21 октябрь кунлари Қўрғонтепа туманида пахта териб намуна кўрсатгани ортидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, тўғрироғи, вилоят ҳокимлигига қарашли нашрлар ходимлари пахта теримига жалб этилган.

Шанба, 20 октябрь куни «Андижоннома» бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуров пахта теримидан қайтишда хизмат машинасига ўтирмаган. Ходимларини машинасида ҳайдовчиси билан жўнатиб, ўзи ўғли билан йўловчи машинада қайтмоқчи бўлиб турганида ўғли Саиджаҳон Холдоровни «Зил» автомобили уриб юборган. Йигит «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталарида компьютер мутахассиси бўлиб ишлар эди.

Саиджаҳон зудлик билан Қўрғонтепа тумани шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Уни марказга, Андижон шаҳрига олиб келмоқчи бўлишган. Бироқ шифокорлар жойидан қимирлатишнинг иложи йўқлигини айтишмоқда. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, йигитнинг аҳволи оғир, ҳали ҳам ҳушига келмаган. Саидаҳмад Шукуров шокда. Бу воқеа ҳоким ва бошқа мутасаддиларга дарс бўладими-йўқми, номаълум.

Чунки пахта теримига мажбурий олиб чиқилиш ҳамон давом этмоқда. Андижон туманидаги айрим мактабларнинг синф раҳбарлари ўқитувчилар пахтага чиқмаслиги учун теримчи ёллаш мақсадида ўқувчилардан 10 минг сўмдан пул йиғмоқда.
Ўқитувчилар ўқувчиларга «ота-онанг дам олиш кунлари пахтага чиқиб берсин», деб айтмоқда.

Шоҳида Саидова,
андижонлик блогер,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 october 2025
Бугун ўзбеклар қўшиқ қилиб куйлаётган, тармоқдаги қисқа рилзларда такрор ва такрор миямизнинг қатиғини чиқараётган маза матрасиз шеър мисраларини беихтиёр ...
15 february 2017
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Тошкентда Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишган жойда кўпфункцияли уникал Муз саройи қурилади. Хабар қилинишича, иншоотнинг ...
12 january 2026
Сўнгги вақтларда халқаро сиёсий майдонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар яна диққат марказига чиқди. Ижтимоий тармоқларда Эрон олий раҳбари ...
30 july 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...