Cатира
29 october 2018

Фермерларни сувга бўктирган Зойир Мирзаев ишдан олинди

Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олди.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳокимлик мулозимлари ва фермерлар билан учрашган Зойир Мирзаев 25 октябрь куни 6 нафар шахсни ариқдаги сувга тушириб, далада қўлига тош ушлатиб, кейин эса автомобиль олдида шалаббо ҳолда югуртириб сазойи қилган эди.

Фермерларнинг буғдойга сув қуймагани учун сазойи қилиниши ортидан ижтимоий тармоқ фаоллари #ariqchallange хештеги остида флешмоб бошлашганди.

Зойир Мирзаев бу йилги «мажбурий меҳнат муаммолари бўйича» ишдан олинган энг катта давлат мулозимидир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 october 2025
Савол: Бугунги эркинлик,сиёсий турлилик ва демократия даражаси 1991 йилдаги холатдан қанча узоқ?
30 september 2023
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи биттагина аравачали велосипеддан иборат эди. ...
15 march 2018
Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди. Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ...
4 october 2020
Жорий йилнинг 2 октябрида Туркияда ўзбекистонлик 25 ёшли Шаҳноза Йўлдошева иккита қояни бирлаштирган симли осма кўприкдан (фуникулер) йиқилиб ўлди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...