Асосий мавзулар
31 january 2019

Нега интернетдаги ўзбеклар диктаторларни севади?

Венесуэладаги охирги ўзгаришлардан сўнг, кутилганидек, собиқ президент Николас Мадуронинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Унинг халққа қилган яхшиликлари, ҳамширалар минглаб доллар маош олгани ҳақидаги постлар урчиди. Худди шу воқеа Саддам Ҳусайн ва Қаззофий (Каддафий) кетганида ҳам кузатилган эди.

Интернет аҳлининг ҳар қандай вазиятда ҳам тескари фикр билдириш иштиёқидан хабарим бор. Лекин бу сафар улар шунчалар эринибдики, Мадуро учун янги “хизматлар” ўйлаб топиш ўрнига Қаззофийнинг “хизматлар”ини кўчириб қўйишибди. Ҳамшираларга минг доллар маош, текин бензин, дориларни сохталаштирганлик учун ўлим жазоси — Ливия учун ҳам, Венесуэла учун ҳам бир хил фактлар, фақат давлат раҳбарининг номи ўзгаради, холос.

Ўша афсонавий “хизматлар” ҳақиқат деб олайлик, майли. Барибир саволлар туғилади:

  • миллий бойликларнинг улкан қисми барибир элита томонидан ўзлаштириб юборилган. Катта маош буни оқлолмайди;
  • соғлом иқтисодий муҳит яратмай туриб “ол қулим” деб берилган имтиёзлар иқтисодиётнинг баттар ботқоққа ботишига олиб келади. Нефть захиралари бўйича Саудия Арабистонидан устун турадиган Венесуэла қандай аҳволга олиб келиб қўйилгани бунинг далилидир.
  • текин бензин, текин дорихона мақтанадиган нарса эмас, балки боқимандалик психологияси инъикосидир. Соғлом иқтисодиётда хизматлар одатда пулли бўлади, одамлар эса улардан тўлиқ фойдаланиш учун етарли моддий имкониятга эга бўлади;
  • ниҳоят, майда-чуйда имтиёзлар сўз эркинлиги ва шахсий ҳуқуқларнинг поймол қилинишини оқлолмайди.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
3 august 2018
Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозирлари йўлда рўмолли ҳайдовчи аёлларни тўхтатиб, уларга чора кўраётгани ҳақида хабар тарқалди. Рассом Туз Ўзбекистондаги ...
18 october 2017
Бу йил теримга Ўқитувчи ва шифокорлар поездларда сафарбар қилинмоқда. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан минглаб теримчилар минган поездлар Қорақалпоғистон ва ...
25 september 2025
Саид Муҳаммад Раҳимхон II Россия империясига ўз юртини бой берган Хиванинг охирги ҳукмдори эди. Аммо тан олиш керак, у ...
14 january 2018
13 январь куни Тошкентда таниқли ўзбек ёзувчиси Носир Фозилов 88 ёшида вафот этди. Адибни яқиндан билган кишилар унинг камтар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...