Кўзқараш
14 march 2019

Герострат синдроми

Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон қилинмаган ишдан пушаймондан яхшироқ”, деган фалсафамга амал қилиб, барибир гапиришга қарор қилдим.

Кеча диний туйғуларимиз орқали бизни қандай осон кўтариш мумкинлиги устида бир тажриба жуда муваффақиятли ўтказилди. Худда шундай тажрибалар миллийлик, маҳаллийчилик ва бошқа туйғуларимиз орқали ҳам мунтазам ўтказиб келинади.

Нега?

Чунки биз ўзимиз шунга мойилмиз. Оддий маърифатга чақирувни ҳам миллий, маънавий, ўзлик ва ҳоказо бир нималарга буриб хайп қилаверамиз. Нима қилсак ҳам тилга тушсак бўлди. Герострат синдроми.

Мана, “Ишонч” газетаси буни боплабди. Бир вазир тил ўрган деса, бу миллийликни унга қарши қўйиб ўтирибди.

“Ғайри тилини саъй қилинг билгали ёшлар, тил воситаи робитаи оламиёндир”, деган Аваз Ўтарга ёки “Икки эмас, тўрт тил лозим”, деган Беҳбудийга ҳам “очиқ хат” ёзинглар энди.

Мен тарафкашлик қилмоқчи эмасман-у, аммо одамнинг яхши ниятини, мақсадини билиб туриб, атай қийшиққа буриш ва бунда туйғуларга ўйнаш одатимиздан жуда жаҳлим чиқяпти. Бу “очиқ хат”ни зиёлилар, мен ҳурмат қилган инсонлар ҳам улашиб бошлаганидан янада афсусдаман.

Урҳо-урдан чарчамадингларми?

Чарчасанглар, Президентнинг мана бу қарорини яхшилаб ўқиб чиқинглар. Ундаги: “Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади”, деган жойини қайта-қайта ўқинглар. Бу шунақа форматдаги мактаб. Гап тамом шу ерда!

Бақироқ миллатпарварлик замони ҳуув 90-йилларда қолиб кетгани, ҳозир мушоҳадали миллатпарварлик даври келганини аллақачон англашимиз керак.

P.S. Фанлар ўзбек тилида чуқур ўргатиладиган ИДУМлар мамлакатимизда кўп. Мирзо Улуғбек номидаги аниқ фанларга ихтисослашган мактаб, масалан. Қанча гимназиялар бор. Ўшаларга кириб ўқиш ҳам мумкин.

Блогер Шаҳнозахон
@shahnozxon

Тағин ўқинг
5 january 2018
Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига ...
12 april 2018
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари деган лавозим шамсияси остида сиëсий цензурани амалга ошириб келган, аслида собиқ ...
8 january 2026
Дунёни ўзгартиришни истасанг, аввал ўзингдан бошла.
10 april 2018
Ўзбекистон президентининг балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг ижроси бош вазир Арипов, бош прокурор Муродов ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...