Кўзқараш
1 april 2019

Тақиқларни ёқлайдиган авлод етишмоқдами?

Тошкентда 23-26-март кунлари мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган «Қизларжон» саммити иштирокчилари «ота-оналарни узоқ муддатга чет мамлакатларга ишлаш учун чиқишларини чеклаш бўйича қонун қабул қилиш бўйича» Олий Мажлис депутатларига мурожаат йўллади.

Бу таклиф ижтимоий медиа қатлами баҳсларига сабаб бўлди. Жумладан, бу ҳақда ўзбекистонлик блогер Шахноза ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзди:

«Йўқ, мен у таклифни киритган қизалоқни қораламайман. У ўзи тўғри деб ишонган фикрини очиқ айтди. Бунга ҳаққи бор ва буни тақиқлаб бўлмайди. Қолаверса, воқеага тезкор изоҳ берилди ва мавзуни ёпса ҳам бўлади.

Аммо бошқа дард бор.

Тақиқларни истайдиган, ёқлайдиган, илгари сурадиган ёш авлод етишиб келяпти назаримда. Чунки улар тақиқлар ичида ўсишган. Улар тақиқдан бошқа самаралироқ усулларни кам кўришган.

Тақиқлар эса фақат онглилик, тарбия ва ички маданият билан уйғунлашганда самара беради. Шунингдек, нон ейишни тақиқлаб бўлмайди-да ))).

Биз буни тушунмадикми ё тушунтиролмадик? Лекин мен шу қиз каби ўйловчи ёшлар кўплигини биламан: кўряпман, кузатяпман.

Бу биз учун жиддий сигнал бўлиши керак.

“Биттагина ўсмир айтган гап – истисно ҳолат”, демоқчимисиз?

Тунги клубларга тақиқ, кечқурун 11 дан кейин кўчада юришга тақиқ, либосга тақиқ, шахсларга тақиқ (қора ва хира рўйхатлар)… Шунча тақиқлар ичида янграган бу таклифни тасодиф ҳам, истисно ҳам деб бўлмайди-да.

Келинг, тақиқлашни тақиқлайлик. Яна бошқалар учун қандай яшашни ҳал қилишга, инсон ҳуқуқларига зид қонунлар чиқаришни сўрашга, маддоҳликка, коррупцияга, кўзбўямачилик ва хўжакўрсинларга, популизмга, ҳисобот учун ишлашга ва шу каби яна кўплаб ҳоказоларга тақиқ қўяйлик.

Кеча эълон қилинган халқаро рейтинглардаги позицияларимизни кўриб ҳали қанча иш қилишимиз кераклигини ўйладим (агар тақиқлар бўйича рейтинг тузилса, юқори ўринлардан бирини эгаллардик балки:confused:).

Биз табиий бойликлари кўп, бензин арзон, аммо инсон тараққиёти, сўз эркинлиги суст, коррупция юқори даражадаги бир давлат эканмиз.

Фикримча, тақиқларни кўп қўллаб, уларни суиистеъмол қилиб юбораётганимиз ҳам бугунги аҳволимизнинг сабаблардан бири.

Бир фильм кўргандим: қайнона келинга идиш ювмагани учун дакки бераверади. Шунда келин ҳамма идишларни шарт синдириб, ана энди муаммо йўқ, деб ўйлайди. Кейин эса сув ичишга пиёла тополмай қолади :wink:
@shahnozxon.

Эслатиб ўтамиз, республика умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Тошкентда ўтган «Қизларжон» саммити Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 august 2016
Май ойида молиявий пирамида қуришда айбланиб Чинозлик Аҳмад Аҳмад Турсунбоевнинг қамалиши ортида унга катта миқдорда пул ва автомобиллар берган ...
17 october 2023
Жиноят оламида “Бахти Ташкентский”, “Бахти Янгиабадский” тахаллуслари билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 14 октябрь куни ўзининг 52 ёшини Қибрайдаги уйида ...
6 april 2020
Карантин боис уйда ўтирган ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ эндиликда китоб ўқишга ва янги асарлар ёзишга кўпроқ ...
15 december 2020
2016 йил августигача президент Ислом Каримовнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва 2020 йил ноябрь ойининг охирларида ҳибсга олинган Улуғбек Мирзамуҳаммедов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...