• Минбар.уз сайтидан олиб ташланган мақола саҳифасиа
Дайжест
13 may 2019

«Ё ўзимиз ўчирганмиз, ёки «тепадан» ўчиртиришган»

Боя сайтда фирибгарлик айби билан қўлга олинган мансабдор ҳақида бир мақола пайдо бўлди. Кейин кириб қарасам, мақола ўчиртирилган. Ва мана бундай истеҳзоли ёзув турибди: – «Мақолани топа олмадингизми. Ё техник хато сабаб ўзимиз ўчиртирганмиз ёки «тепадан» ўчиртиришган»).

Минбар, майли, кулгу орқали цензура ҳақида хабар қиляпти, лекин сўнгги пайтлар ОАВга таъсир ўтказиш кучаймоқда. Куни кеча бир қатор ОАВ ва блогерларнинг телеграм каналидан бир умумий мавзудаги мақолалари ўчирилди. Кейин эса уларга босим ўтказиб мажбуран ўчиртирилгани ҳақида тармоқда маълумотлар пайдо бўлди. Бир нималар бўляпти ишқилиб.

Бунинг фонида блокдан чиқарилган сайтлар ҳақидаги хабар ҳам татимади. Чунки ҳаммаси ҳам блокдан чиқмади. Танлаб-танлаб блокдан чиқаришди.

Ўзи икки йил деганда ОАВ эркинлиги бўйича индексда зўрға вазиятни яхшилаган эдик. Яна орқага қайтишлар бўляпти. Ёки сўз эркинлигини имитация қилаётганимизни тан олайликда, аввалгидай тинч, овоз чиқармай яшайлик ёки ҳақиқатда эркин бўлайлик. Тепадан қўнғироқлар каби эски режимнинг усулларини қўлламасдан.

Ваколатлиларга инсоф ва идрок тилаб қоламан.

Нозим Сафаров
блогер-шоумен

Тағин ўқинг
18 january 2026
1871 йил 18 январь — нафақат Германия, балки бутун Европа тарихини тубдан ўзгартириб юборган воқеа содир бўлган кундир. Шу ...
12 december 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
21 december 2025
1937 йил: Уолт Диснейнинг биринчи тўлиқ метражли мультфильми — «Оқбилак ва етти гном»  (Snow White and the Seven Dwarfs) премьераси бўлиб ...
31 august 2020
31 январь Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...