Кўзқараш
2 october 2019

Шоир Маҳмуд Ражаб туғилган кунини қамоқда ўтказди

Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, бугун юзма-юз табриклаш имкони бўлмади.

Маҳмуд оға бугун туғилган кунини тутқинликда нишонлади.
Биласиз, Маҳмуд оға ўзига нисбатан ноҳақликларга ва таҳқирлашларга чидай олмай, Тошкентга адолат истаб яқинлари билан намойишкорона пиёда йўлга чиқиши ортидан ўн суткалик маъмурий қамоқ жазосини ўтамоқда.

Маҳмуд оғанинг бу иши хато бўлсин, тўғри бўлсин, барибир янги Ўзбекистон тарихида сўзсиз қолишига ишончим комил!

Қайсидир лаганбардорлик ва манқуртлик касалга мубтало бўлганлар ўз ҳуқуқи учун курашишнинг бу йўлини танлаган Мамуд Ражабнинг ишини тинмай қораладилар. Чунки мансаб йўқ!

Маҳмуд оғани қоралаган маълун кимсалар уйлари бузилиши оқибатида урганчлик 50 дан ортиқ оилани бола-чақаси билан кўчада чайлада яшашга маҳкум этганларга, оддий халқни тинмай ҳақорат қилувчи мансабдорларга, муниса аёлларнинг бошидаги рўмолини кимнингдир бир жойига тиқмоқчи бўлган ҳокимларга қарши бир сўз айтишга ожизлар! Бундайлар буйруққа кўра кечирим сўрашганида олқишлар, ҳамду санолар айтиб ўрганган ўзлигини йўқотган кимсалар. Мен улардан жирканиш, хафа бўлиш истагим йўқ! Уларга раҳмим келади, холос!

Маҳмуд оға аслида фақат ўзи учунгина Тошкентга норозилик юришини қилмади! У Ўзбекистонимизда инсон қадри эъзозланадиган, қонунлар устивор ва барча учун баробар бўлган ҳақиқий фуқаролик жамиятини шаклланишига заррача бўлса-да амалда ҳисса қўшиш мақсадида йўлга чиқди.

Зеро, Маҳмуд оға «Ҳақ берилмас, олинар» деган сўзларнинг маънисини англаб етган.

Мен Маҳмуд оғага саломатлик, метин ирода тилайман. Ижоди янада юксалаверсин, қалами ўткирлашаверсин!

Давлат Назар
Хоразмлик журналист

Тағин ўқинг
8 november 2024
– Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман.  МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
18 december 2025
Таниқли публицист ва собиқ депутат Карим Баҳриев деярли икки ярим соат давом этган Лолазор подкасти охирида Ислом Каримов давридаги ...
18 october 2015
Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар! Мен бу воқеани сизларга айтмасам бир умр бўйнимда қарз бўлиб қолади. Шу сабабли узоқ ўйлаб ...
15 february 2019
Бугунга қадар «Элтуз» таҳририяти ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақидаги силсила мақолаларига бирор расмий изоҳ ола олгани йўқ. Шунга қарамай, таҳририят ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...