• Cуратда: Рафиқ Сайфуллин. Ferghana.ru
Асосий мавзулар
13 february 2020

Энг хавфли хоинларни ватан ичидан изланг!

Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти

Бу айблов қанчалик тўғри эканини суд ҳал қилади. Зеро, демократия истовчилар айбсизлик презумпциясини ҳаммадан кўпроқ ҳурмат қилиши керак.

Лекин унинг хоинлик қилганига ишониш ҳиссиёти устун келмоқда. Чунки диктаторнинг мурувватига эришиш учун халқ манфаатини сотган одамнинг тоза бўлишига ишониш қийин.

Кечагина мухолифат вакилларини ёмонлаб чиққан, юртдан қочгандан кўра қамоқда ўтирганинг афзал эди, деган гапларни ёзган журналист, айни пайтда парламент депутати Сафар Остоновга ишонч йўқ.

Чунки у ҳам ўз манфаати йўлида диктатор Ислом Каримовнинг содиқ қулига айланганди. Бу қуллик нусрати уни бугун ҳам тарк этмагани ёзган мақоласидан маълум.

Сафар Остонов майда одам. Аммо у эртага катта хоинликка йўл очадиган майда гумашталарнинг бир типик вакили. Шундан ҳушёр бўлиш керак. 

Агар Мирзиёев ўзи эълон қилган юртни фаровон этиш, халқнинг фикрини эшитиш, эркин матбуотга йўл бериш сиёсатига содиқ бўлса, демак Сафар Остонов унинг энг катта душманидир.

Зеро, амалдаги президент марҳум диктатор юритган сиёсат халқ манфаатига, юрт манфаатига қанчалик зид бўлганини бугун ҳар икки гапнинг бирида очиқ айтмаса-да, қистириб ўтяпти. 

Бугун Мирзиёев амалга ошираётган ишлар кимгадир кичик кўринса-да, халқи узоқ йиллар кун кўрмаган Ўзбекистондек мамлакат учун жуда катта қадамлардир.

Устози ҳаққи-ҳурмати, очиқчасига унинг руҳини безовта қилмаяпти. Лекин қилаётган ишлари устозиникидан ижобий жиҳатдан фарқ қилади. 

Сафар Остонов марҳум “пайғамбари”нинг йўлини очиқчасига қўллаб-қувватлаш орқали амалдаги давлат раҳбарининг сиёсатига, демакки, у эълон қилган ҳурлик йўлига хиёнат этмоқда. 

У аввалги диктаторга қўйган пахталарини бугун ҳам бир этак қилиб, қаерларгадир босиш илинжида. 

Яна ўз манфаати учун бугун эълон қилинган сиёсатни, агар у самимий бўлса, саботаж қилиш йўлидан бормоқда. Чунки ёзганларидан яқин ўтмиш сиёсатининг қўлансаси келади. 

Ташқи душман кўриниб туради. Унинг кимлигини билиб турасиз, шунга яраша чора кўрасиз. 

Энг катта душманингиз ички душманингиздир. Чунки унинг асли қандайлигини билиш қийин, зеро, у сизнинг ишончингизда. Шунинг учун айтганларига ишонишингиз ва йўлдан адашишингиз мумкин. 

Бир ҳикмат бор: Ҳукмрон доира атрофида ликиллаб, маддоҳлик қилаётганлардан эҳтиёт бўлинг. Зеро, улар халқ манфаатини эмас, ўз манфаатини ўйладиган амалдорларнинг кирдикорларини яшириш мақсадида халқнинг фикрини чалғитади. 

Халқ манфаатини ўйлашга бел боғлаган виждонли мулозимларни эса ўз йўлидан адаштиради. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 april 2024
Сурияга қория хотини билан кетиб одам сўяëтган учтепалик бўëқчи рижол Жалолиддин Мансуров қидирувга берилди. 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ...
1 november 2015
Cамарқандда Керри ва Каримовга инсон ҳуқуқлари бўйича савол берган ғарблик журналистларни залдан қувиб чиқаришди. Рассом: Туз Eltuz.com
2 december 2019
Бу йил Ўзбекистонда қишга тайёргарлик ҳатто ўтган йилдагидан ҳам ёмонроқдир. Бу тегишли идораларнинг саботажими ёки ҳукуматнинг навбатдаги нўноқлигими? “Саботаж ...
1 december 2021
Таниқли ҳуқуқ фаоли Умида Ниëзова раҳбарлигидаги Cotton Campaign коалицияси делегацияси 1 декабрь куни Ўзбекистонга келди. Улар бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...