Кўзқараш
30 march 2020

Алкашлар ҳам ниқоб тақаяпди…

Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», деди сотувчи аёл. «Яхши», дедим. Кейинроқ оларман.

Картошканинг килосини тўрт мингдан сотишяпти. Помидор ўн уч минг экан. Сузманинг бир килосини саккиз мингга олдим. Барра саримсоқпиёз қимматроқ. Қари молнинг гўштини сотишяпти экан. «45 минг» деб ёзиб қўйишибди.

Банкка кираётганда пешонангизга тепловизор тираб, кафтингизга антисептик сепишяпти. Банкка кирмадим. Узоқдан кўрдим.

Туман марказида оломон ҳар доимгидек кўп. Ҳамма бетининг ярмини беркитиб олган. Қоп кўтариб, сассиқ ариқчалар, дўконлар атрофида бакалашка йиғиб юрадиган, бети ва болдирларини яра босган дайдилар ҳам чеҳрасига маска тақиб олибди. Алкашлар ҳам ниқоб тақишни ўрганибди. Фақат улар ниқобни иягига тақиб сигарет тутатиб ўтиришибди.

«Уйда қолинг!» дейиляпти. Лекин кўча тўла одам. Кўчада хотинлар кўп.

Чўнтагимга одеколон солвогандим. Йўл-йўлакай қўлимни, қайтим пулларни дезинфекция қилиб юрдим.

Дамас шўпирдан: «Мошиналарингни ҳар куни дори сепиб тозалаяпсизларми?» деб сўрадим. «Бошида дориладик бир-икки кун.
Ҳозир йўқ», деди. «Эҳтиёт бўлинг!» дедим.

Бизда қуёш чиқди. Осмонда юпқароқ оқ булут ҳам кўринади. Шовла пиширсаммикан. Ўрик қоқи ва ловия ҳам қўшардим. Томорқамда картошка униб чиқди. Чопиқ қилиш керак. Олма гуллариям қизаришни бошлади. Узумток нишини кўрсатди. Далага ялпиз тергани борсаммикан. Чучвара тугардик. Қоқигулни чойга дамлаб ичса бўлади. Пандемия ҳам тугаб қолар. Қўлимни кўп ювяпман, сартарошнинг қўлидек нозиклашиб қолди. Кўчада қаёққа қарашниям билмайсан, ҳамма қиз-аёлларнинг бети берк. Азалдан занжабил чой ичаман. Уч-тўрт кунда помидор ва болгарский кўчатлар арзонлашади. Душманларимга ҳам коронавирус юқмасин. Лекин панос бўлса, майли. Зарар қилмайди. Каллагўштиниям мавсуми охирлади. Сумалак совуқлигимни ошириб юборди. Ёстиққа қапишиб роса ухладим.

Инсон – она замин танасига санчилган тикан.

Раҳимжон Раҳмат

муаллифнинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
10 september 2022
10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб ...
5 october 2016
4 октябр куни ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида Гулнора Каримова экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси уч йиллик ...
25 november 2025
Зеленский тинчлик келишуви ижобий томонга ўзгартирилигани ҳақида билдирди: «Женевадаги музокаралардан сўнг бандлар сони энди 28 та эмас — унга ...
12 january 2026
Миллатнинг келажаги мактаб остонасидан бошланади. Мактаби бўлмаган миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...