Кўзқараш
11 april 2020

Миллатни севишни яҳудийлардан ўрганайлик

Демократия ҳоким бўлган давлатларда ирқчилик ва антисемитизм (яҳудийларни ёмон кўриш) қаттиқ қораланади. Қора танлини «негр», лотинамерикаликни «латинос», яҳудийни «лаънати яҳуд» деган одам қамалиши мумкин.

Лекин аксар мусулмонларда, шу қаторда ўзбекларда ҳам антисемитизм ўта кучли. Ёшлигимиздан бувиларимиз жуҳутларнинг қабри йўқ, улар ўликларини қайнатиб ейишади, деб чўпчакларни қулоғимизга қуйиб ташлашади. Гарчи исломда миллатчилик қораланса-да, масжидларда яҳудийлар лаънатланиб дуо қилинади. Тошкентда ишлайдиган бир юрист ҳам яҳудийларни сўкиб ёзаётганига гувоҳ бўлдим.

Яҳудийлар азалдан иноқ халқ, савдо-сотиқни яхши билгани учун доимо бой бўлишган.

Яҳудийларни ёмон кўришга, асосан, Фаластиндаги урушлар туртки бўлган. Яҳудийни лаънатлайдиган ўзбек фаластинликларнинг тарафини олиб дуо қилади. Лекин кўпчилик билмайдики, яҳудийлар бугунги Исроилда азалдан яшаб келишган. Исроил қурилишидан аввал ўша фаластинликларнинг ўзлари Усмонли халифалигига қарши курашган. Халифалик йўқ бўлгандан кейин эса ўша ерларга кўчиб келган яҳудийларга ўз уйларини сотишган яхшигина пулга. Миллионлаб фаластинлик ўз уйини сотган.

Насронийликда ҳам яҳудийлар севилмаган, лаънатланган миллат сифатида кўрилган. Насроний Гитлер ҳам шу сабабдан яҳудийларни қириб ташлаган.

Бугунги кунда яҳудийлар мусулмонларга душман эмас. Уларнинг фаластинликлар ва араблар билан душманчилиги диний эмас, балки миллий душманчиликдир.

Яҳудийлар Туркистон мухторияти қурилишида ҳам жонбозлик кўрсатишган. Кўпгина пул эҳсон қилишган.

Биз ўзбекларда яҳудийларни ёмон кўришга асос йўқ, улар Марказий Осиëда кўп йиллар яшаган, ўзбек маданиятига ҳисса қўшишган. Ўзбек шашмақомини дунёга ёйиб юрганлар ҳам Бухоро яҳудийларидир.

Ер сайёраси битта, истаймизми-йўқми, биз бошқалар, хусусан, яҳудийлар билан ҳам дўст бўлиб яшашимиз керак, улардан ривожланиш, технология, иноқлик, бир-бирини қўллаш ва, энг муҳими, миллатни севиш борасида ўрнак олсак арзийди.

Мақола муаллифи Баҳром Раҳмон 25 ëшда. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Диний ва этник мавзулардаги долзарб мақолалар муаллифи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 january 2018
Ит йили сизга садоқат, қўриқланган қўрғон ва жуда кўп миқдорда зангори пуллар келтирсин. Рассом Думҳам Eltuz.com
18 november 2021
Жорий йил 18 ноябрь куни соат 16.00 да Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши доимий комиссияси Халқ демократик партиясидан депутат ...
21 november 2025
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ томонидан таклиф қилинган тинчлик келишувини қабул қилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ўз ...
24 january 2023
Автобус Ўзбекистоннинг қинғир-қийшиқ йўллари бўйлаб юришда давом этади. Йўлда унга қамоқдан янги озод этилган ёвуз маҳбус, аномал совуқ ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...